Навбаҳор туман ҳокими Л.Н.Облақуловнинг ТАБРИГИ

Ассалому алайкум

муҳтарам устоз ва мураббийлар!

Жонажон юртимиз узра мустақиллигимизнинг 29 йиллик тантаналари шукуҳи кезиб юрган ушбу кунларда барчамизнинг қалбимизга нур бағишлаб, билим ва тафаккур ёлқинларини ёққан, шарафли касб эгаси бўлган, Сиз азизларни 1 октябрь -"Устоз ва мураббийлар куни” байрами муносабати билан чин қалбимдан самимий табриклайман!

Бугун дунёдаги энг улуғ ва шарафли касб эгаси бўлган Сиз азиз устозларга самимий тилакларимизни изҳор этар эканмиз, Буюк мутафаккир бобомиз Алишер Навоий ҳазратларининг: "Муаллим зоти эзгулик ва маърифат йўлининг беминнат чароғбонидир” деган ҳикматли сўзлари ёдимизга тушади.

Бундай юксак ва ҳаққоний баҳолар фарзандларимизни жисмоний ва маънавий етук, баркамол инсонлар этиб ўстириш, вояга етказишдек эзгу ва маъсулиятли, айни вақтда машаққатли ишни ўз зиммасига олган барча устоз ва мурабийларимизнинг шаънига муносиб эканини ҳар биримиз яхши англаймиз.

Шу боис, кўз нури ва қалб қўрини, бутун ҳаётини ёш авлодга билим ва тарбия беришга, уларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида камол топтиришга бағишлаган, бир сўз билан айтганда, Ватанимизнинг эртанги кунининг пойдеворини яратаётган Сиз азизларнинг кундалик олийжаноб меҳнатингиз олдида барчамиз бирдек бош эгамиз.

Айни вақтда бевосита Президентимиз раҳбарликларида барпо этилаётган кўплаб таълим масканларини замонавий талаблар асосида жиҳозлаш, ўқув жараёнига илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологиялари, интернет тизимини кенг жорий қилиш, ўқув машғулот ва лабаратория хоналарини ташкил этиш, дарслик ва қўлланмаларнинг янги авлодини яратиш, малакали педагог ва мураббий кадрлар тайёрлаш учун қанчадан-қанча меҳнат, куч ва маблағ сарфланаётганлиги барчамизга кундек равшан.

Юқоридаги сўзларнинг яққол мисоли сифатида шуни айтиш мумкинки, бугунги кунда туманимизда ҳам таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар ўз натижасини кўрсатмоқда.

Жумладан, 2019 йилда таълим сифатини оширишга қўшган ҳиссаси учун 1 нафар ўқитувчи "Шуҳрат” медали билан, 2 нафар ўқитувчи "Халқ таълими аълочиси” ҳамда 1 нафар ўқитувчи "Таълим фидойиси” медали билан тақдирланган бўлса,

2020 йилда тумандаги 3-нафар ўқитувчиларимиз "Халқ таълими аълочиси” медаллари ҳамда 1 нафар ўқитувчимиз "Таълим фидойиси” медали билан тақдирланди.

2019-2020 ўқув йилида 1354 нафар 11-синф битирувчиларидан 1 нафари кумуш ва 5 нафари олтин медал билан умумтаълим мактабларини битирди.

Ўтган ўқув йилини сарҳисоб қиладиган бўлсак, 2019-2020 ўқув йилида таълим муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ва таълим сифатини оширишга қаратилган кенг кўламли ишлар олиб борилди.

Муҳтарам устозлар!

Фурсатдан фойдаланиб, сиз азизларни туманимиздаги барча ўқитувчи ва мураббий-устозларга Ватанимизнинг бугунги равнақи, эртанги истиқболи йўлидаги масъулиятли меҳнатингиз учун туман аҳли номидан, ўз номимдан яна бир бор чуқур миннатдорчилик изҳор этишни ҳам қарз, ҳам фарз деб биламан.

Барчангизни қутлуғ байрамингиз билан самимий табриклаб, сизларга янги-янги ютуқлар, сиҳат-саломатлик, бахт-у саодат ҳамда хонадонингизга тинчлик-хотиржамлик тилайман.

Байрамингиз яна бир бор муборак бўлсин азиз устозлар!

Навбаҳор туман ҳокими Л.Н.Облақуловнинг ТАБРИГИ

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.