“Аҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этиш тартиб-таомилларини автоматлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент қарори

"Аҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этиш
тартиб-таомилларини автоматлаштириш бўйича қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида” Президент қарори

Қарорга мувофиқ, 2020 йилнинг 1 сентябридан ижтимоий нафақаларни тайинлаш тўғрисидаги аризаларни кўриб чиқиш ва уларни тайинлаш тартиб-таомиллари босқичма-босқич "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими воситасида амалга оширилади.

Кам таъминланган оилаларнинг эҳтиёжмандлик даражасини объектив баҳолаш, қарорларни қабул қилишда субъектив ёндашувни бартараф этиш тизимни жорий этишнинг асосий мақсадларидан бири ҳисобланади.

Қарор билан 2021 йил 1 январданбошлаб давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдамини тақдим этишда фуқаролардан талаб этилмайдиган ҳужжатлар ва маълумотлар рўйхати тасдиқланди.

1. Доимий яшаш учун рўйхатдан ўтганлик тўғрисида маълумотнома.

2. Оила таркиби тўғрисидаги маълумотнома, болалар сони ва уларнинг ёши тўғрисидаги маълумотнома, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома, вафот этганлик тўғрисидаги гувоҳнома, турмуш қурганлик тўғрисидаги гувоҳнома, ажрашганлик тўғрисидаги гувоҳнома.

3. Автотранспорт воситаси мавжудлиги ва унинг техник ҳолати тўғрисидаги маълумотнома.

4. Оиланинг (оила аъзоларининг) расмий даромадлари тўғрисидаги маълумотномалар.

5. Кўчмас мулкнинг мавжудлиги, кўчмас мулк ҳажми, фойдаланувчи бўлган ернинг бонитети тўғрисидаги маълумотномалар.

6. Иш қидирувчи, ишсиз, жамоат ишлари билан бандлик мақоми берилганлиги тўғрисидаги маълумотномалар.

7. Пенсия ва нафақа кўринишидаги даромадлари, 1 ва 2 гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар эканлиги тўғрисидаги маълумотнома.

8. Меҳнат фаолияти билан вақтинча шуғулланиш имкониятини бермайдиган касалликнинг мавжудлиги, ногиронлик гуруҳининг мавжудлиги, доимий парваришга муҳтож оила аъзосининг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотномалар.

9. Банк пластик картасининг мавжудлиги, тўловлар ва ведемостларни юбориш, тўланган маблағлар тўғрисидаги ҳисоботлар, оила аъзоларига келиб тушган пул ўтказмалари, банк пластик картаси қолдиқлари тўғрисидаги маълумотномалар.

10. Оила аъзоларининг қимматли қоғозлар билан амалга оширган операциялари, дивидентлар олинганлиги тўғрисидаги маълумотномалар.

11. Талабалар сафида мавжудлиги, стипендия миқдори, ўқиш шакли (кундузги, сиртқи), ўқиш тури (давлат гранти, тўлов контракт) тўғрисидаги маълумотномалар.

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида кам таъминланган оила сифатида рўйхатга олинган оилаларга бепул ёки имтиёзли шартларда кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар ва ёрдамлар рўйхати:

1. Давлат мактабгача таълим муассасаларида ота-оналар тўловидан озод этиш.

2. Мактабгача таълим муассасаларида ўрнатилган миқдорларда ота-оналар тўловини тўлаш.

3. Умумий ўрта таълим мактабларида дарсликлар ижара тўловларидан озод этиш.

4. Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари учун қишки кийим-бош бериш.

5. Айрим фанларни ўқитишга ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаблар ўқувчиларини овқатланиш харажатларидан озод этиш.

6. Санъат мактаблари, мусиқа мактаблари, "Баркамол авлод” марказлари ва бошқа мактабдан ташқари таълим муассасаларида ўқиш харажатларидан озод этиш.

7. Кам таъминланган оилаларнинг ногирон аъзоларини протез – ортопедия буюмлари билан таъминлаш.

8. Ихтисослаштирилган тиббиёт муассасаларида бепул махсус (амбулатор ёки кундузги) тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича йўлланма (ордер) олиш.

"Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” АТ орқали кам таъминланган деб эътироф этилганлик тўғрисида маълумотнома ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тақдим этилади ва 12 ой давомида амал қилади.

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижро этувчи аппаратида фуқароларнинг "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” АТ орқали ижтимоий нафақаларни тайинлашга оид мурожаатлари ва шикоятларини қабул қилиш бўйича шўъбаси ташкил этилади.

Маълумот учун: "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” АТ 2019 йил 1 октябридан буён тажриба-синов тариқасида Сирдарё вилоятида ишлатиб келинмоқда.

 

Навбаҳор туман адлия бўлими.

“Аҳолига давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдам тақдим этиш  тартиб-таомилларини автоматлаштириш бўйича қўшимча  чора-тадбирлар тўғрисида” Президент қарори

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.