Мўътабар аёл
Навбаҳор тумани "Қоражон” маҳалласида истиқомат қилувчи, 83 ёшли Бодом ая Ўрунова "Мўтабар аёл” кўкрак нишони билан тақдирланди. Шу муносабат билан биз аянинг хонадонида бўлдик. Ая биз билан суҳбатда: "Кўп йиллик меҳнатларим юқори баҳоланиб, мени шу мукофотларга лойиқ кўрганлари учун муҳтарам Президентимиз Мирзиёев Шавкат Миромоновичга ўзимнинг чуқур миннатдорчилигимини билдираман” дейди камтароналик билан. Оддий ишчи касби билан чекка қишлоқ аёли 7 нафар фарзандни тарбиялаб, вояга етказиб, уйли-жойли қилган. Маҳаллада уларнинг оиласи аҳллигига ҳавас қилмайдиган инсон йўқ бўлса керак. Шу сабабли Республикамиз миқёсида ўтказилган "Ибратли оила” кўрик-танловида ҳам фахрли 2-ўрини эгалаган эканлар. Аямизга мукофот муборак бўлсин деймиз.