ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ НАВБАҲОР ТУМАН КЕНГАШИ ҚАРОРИ

Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумлар хотираларига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солишни янада такомиллаштириш тўғрисида.

ЎзМТДПнинг депутатлик гуруҳининг туманда тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумлар хортирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисидагиташаббуси кенг муҳокама қилиниб, тўй-ҳашам, маросим ва унга доир турли оилавий тадбирлар исрофгарчилик ва дабдабабозлик билан ўтказилиши кенг жамоатчиликни ташвишга солаётганлиги, аҳолининг таклиф ва мурожаатлари асосида ЎзМТДПнинг депутатлик гуруҳининг ташаббуси ва таклифларини инобатга олиб, халқ депутатлари туман Кенгаши

 

ҚАРОР ҚИЛАДИ

 

1.Халқ депутатлари Навбаҳор туман Кенгаши депутати А.Ёриқуловнинг туманда "Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумлар хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солишни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

2. Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, "Маҳаллалар” Кенгаши (Д.Очилов), "Нуроний” жамғармаси туман бўлинмаси (Қ.Чулиев), туман маънавият тарғибот бўлими (А.Абдухалилов), туман хотин-қизлар қўмитаси (И.Хўжаева), туман тиббиёт бирлашмаси (Н.Шодиев), Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман Кенгаши (З.Абдиев), туман ФҲДЁ бўлими (Ҳ.Нурматова), туман бош имом-хатиби (Ф.Тошев) ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлар билан биргаликда кенг жамоатчиликнинг тўй-ҳашам, маърака ва маросимлар, оилавий тадбирларни мувофиқлаштирувчи "Жамоатчилик Кенгаши” тузилсин.

"Жамоатчилик Кенгаши”нинг мақсад ва вазифаларини белгилаб, унга ўтказиладиган тўй-ҳашам, маърака ва маросимлар, оилавий тадбирлар унга доир бошқа тадбирларни ўтиш ҳолати устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш ҳамда тўй ва маросим эгалари билан ихчам, исрофгарчиликсиз ва белгиланган талаблар асосида ўтказиш бўйича тушунтириш ишларини олиб бориш вазифаларини юклаш ва тавсия ;

кенг жамоатчилик вакилларини жалб қилган ҳолда, тумандаги тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумлар хотираларига бағишланган тадбирларни тартибга солиш ҳамда ихчам ва миллий қадриятлар, урф-одатлар ва анъаналар асосида ўтказиш бўйича бир ой муддатда таклифларни ишлаб чиқиш;

тўй-ҳашамлар ўтказиладиган ресторан, ошхона, кафе ва тўйхона ва фуқаролар ҳовлиларда иштирокчилар сони 200 (икки юз), 300 (уч юз) нафардан ошмаслиги қаътий белгилансин.

жойлардаги барча тадбирлар ва маросимларда иштирокчилар сони 100 (юз) нафардан ошганида туман ички ишлар бўлимининг тегишли рухсати билан ўтказилиши ҳамда профилактика инспектори ва маҳалла фуқаролар йиғинларида тузилган ишчи гуруҳи томонидан назоратга олиниши таъминлансин.

тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумлар хотираларига бағишланган тадбирларни ўтказиш бўйича жамоатчилик фикрини инобатга олмайдиган фуқароларни маҳалла фуқаролар йиғинига таклиф қилиш, ушбу масалани маҳалла ва меҳнат жамоасида муҳокама этиш, кескин қаътий таъсир чорасини кўриш ва тушунтириш ишларини олиб бориш тавсия этилсин.

1.Туман бош имом-хатиби (Ф.Тошев)га:

Имом-хатиблар тўйлар ва маросимлардаги маърузаларида аҳолини эътиборини ёшлар тарбияси, ота-онанинг масъулияти, жамият ҳаётига хавф солаётган таҳдидларни олдини олиш, тинчлик ва мустақиллик неъматини асраш, шукуроналик тўйғусини шакллантириш каби масалаларга қаратиши тавсия этилсин.

4. "Навбаҳор тонги” газетаси (Б.Хотамов) тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумлар хотираларига бағишланган тадбирларни тартибга солиш масалаларини кенг ёритиш ва тарғибот ишларини олиб бориш тавсия этилсин.

5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш туман ҳокими ўринбосари (К.Аллаев) ва халқ депутатлари туман Кенгаши доимий комиссиялари зиммаларига юклатилсин.

Кенгаш раиси Л.Облақулов

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.