АДЛИЯ АХБОРОТИ

Навбаҳор туман адлия томонидан 2019 йилнинг 12 ойида амалга оширилган ишлар тўғрисида.

Барчамизга маълумки давлат раҳбари томонидан 2018 йил 13 апрелда "Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва "Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори қабул қилинган бўлиб, ушбу қонун ҳужжатлари билан туман (шаҳар) адлия бўлимлари фаолияти ташкил этилган ва адлия бўлимларининг асосий вазифалари белгилаб берилган эди.

Юклатилган вазифалар ижросини таъминлаш борасида 2019 йилда туман адлия бўлими томонидан муайян ишлар амалга оширилди.

Хусусан, норма ижодкорлиги соҳасида туман ҳокими ва халқ депутатлари туман Кенгашнинг 6 танорматив-ҳуқуқий тусдаги қарорлари ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди, 14 дан ортиқ қарорларни қабул қилиш бўйича тегишли ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Фуқароларнинг меҳнатга оид ва бошқа соҳалардаги ҳуқуқларининг кафолатли ҳимоя қилиниши аҳволи бўйича жамоатчилик фикрини ўрганиш мақсадида 6 маротаба аноним сўровномалар ўтказилиб, сўровномаларда 1800 нафар ишчи-ходимлар иштирок этиши таъминланди.

Билдирилган таклиф ва мулоҳазалар асосида вилоят адлия бошқармасига қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан 18 та таклифлар киритилди.

Бўлим томонидан 2019 йилда ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш натижалари давомида 8099 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланиб, натижасига кўра ваколатли идораларга 40 та тақдимнома ва судларга 80 та ариза киритилди, 209 нафар мансабдор шахсларга огоҳномалар эълон қилинди, 20 нафаршахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш бўйича маъмурий таклифлар берилди ва маъмурий баённомалар расмийлаштирилди, хуқуқни муҳофаза қилувчи органларга 1 та жиноий таклиф берилди. Қўлланилган таъсир чоралар натижасида фуқаролар ва давлат фойдасига 330 млн. сўмлик иш ҳақлари ва зарарлар ундирилиши таъминланди, 13 нафар шахслар интизомий жавобгарликка тортилди, 70 та ноқонуний ҳужжатлар бекор қилинди ёки қонун талабларига мувофиқлаштирилди.

2019 йилда асосий эътибор жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган ёзма ва оғзаки мурожаатларни ижобий ҳал қилишга қаратиб келиниб, келиб тушган 243 та мурожаатларнинг барчаси белгиланган тартиб ва муддатларда кўриб чиқилди, 166 та мурожаатлар қаноатлантирилди, 71 тасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, 6 таси тегишлилиги бўйича юборилди.

Ёки, ўтган йилда32 та юридик фактни белгилаш ҳамда 30 та мажбурият юклаш ҳақида фуқаролик ва маъмурий судларга киритилган аризалар қаноатлантирилиб, 62 нафар фуқароларнинг ҳуқуқлари тикланиши таъминланди.

Шу билан бир қаторда 2019 йилда тумандаги маҳалла фуқаролар йиғинлари ва 4 та сектор штабларида сайёр қабуллар ташкил қилиниб, уйма-уй юриш орқали аҳолининг муаммолари ўрганилди. Сайёр қабуллар давомида 3 та ёзма ва47 та оғзаки мурожаатлар қабул қилиниб, 708 нафардан ортиқ фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

2019 йилда адлия бўлими ходимлари томонидан бошқа мутасадди ва ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда туманда аҳолининг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш борасида тегишли тарғибот тадбирлари ташкил қилиниб келинди.

Хусусан, туман адлия бўлими томонидан тумандаги 62 дан ортиқ ташкилотларга 1710 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар электрон тарзда етказилиши таъминланди.

Бундан ташқари, туман адлия бўлими ходимлари томонидан 2019 йилда жами 1555 та, шундан телевиденияда 15 та, радиода 15 та чиқишлар қилинди, газетада 34 та мақола чоп этилиб, туман ҳокимлигининг веб-сайтига 43 тамақола жойлаштирилди, 1406 та оғзаки ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилди.

Тарғибот тадбирлари давомида иштирокчиларга 2593 та флаер, буклет, ва бошқа тарқатма материаллар тарқатилди.

Шу билан бир қаторда туман адлия бўлими томонидан ижтимоий тармоқда Навбаҳор: адлия билан мулоқот телеграмм канали ташкил қилиниб, каналнинг 100 дан ортиқ аъзоларига қонунчиликда бўлаётган янгиликлар ва ўзгартиришлар ҳар куни ташлаб борилиши тизими йўлга қўйилди.

Келгусида ҳам туман адлия бўлими давлат ва ҳукумат раҳбарияти томонидан зиммасига юклатилган вазифаларни тўлақонли бажаришга ҳаракат қилади ҳамда кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ишларини "шахс-оила-маҳалла-таълим муассасаса-ташкилот-жамият” принципи асосида давом эттиради.

 

Навбаҳор туман адлия бўлими

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.