НАВБАҲОР ТУМАНИ МАРКАЗИДА ЯНГИ ЙИЛ АРЧАСИ ЎРНАТИЛДИ.

НАВБАҲОР ТУМАНИ МАРКАЗИДА
ЯНГИ ЙИЛ АРЧАСИ ЎРНАТИЛДИ.

Янги йилга ҳам саноқли кунлар қолди. Бу йилги байрам шукуҳи ҳар йилгидан ўзгача кайфият бахш этмоқда.
Кўнгилларга янги орзу-умидлар, бетакрор лаҳзалар ҳадя этадиган бу қувончли байрамни ҳар йили барчамиз катта иштиёқ ва соғинч билан кутамиз. Янги йилни эса арчасиз, Қорбобо ва Қорқизсиз тасаввур этиб бўлмайди.
Навбаҳор тумани марказида ҳашаматли Янги йил арчаси ўрнатилди. Баландлиги 30 метр бўлган арча халқимиз учун ҳақиқий байрам туҳфаси сифатида тақдим этилди.
Арча атрофида савдо ярамаркалари, санъаткорлар томонидан концерт дастурлари тақдим этилиб, туманимиз аҳолиси ва меҳмонларига ўзгача шодлик улашади. Арча атрофида эртак қаҳрамонлари билан суратга тушишга ошиққан болажонларни эса қувончини ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмайди.
Янги йил гўзал юртимизга янги қувонч билан кириб келсин!

НАВБАҲОР ТУМАНИ МАРКАЗИДА ЯНГИ ЙИЛ АРЧАСИ ЎРНАТИЛДИ.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.