АРАБХОНА ҚИШЛОҒИ ТАРИХИ ЁХУД МОЗИЙГА НАЗАР

Халқимизда : "Хори Ватаним, бех аз тахти Сулаймон”- деган мақолбор. Яъни "Ватанимни тикани Сулаймон тахтидан афзал”, кўриниб турибдики инсон учун туғилибўсган макони – саждагохдир.

Шу боисдан ҳарбир комил инсон, Ватан тарихини билиши, унга ҳурмат биланқараши , насл насабини билиши, ўтган аждодларининг эзгу ишларидан хабардор бўлиб , уларга муносиб ворис бўлишлари даркор.

"Тарих сил-силасида Арабхона қишлоғитарихи , Ватанимиз Ўзбекистон тарихинининг бир халқасидир” дейди қишлоқ тарихини бақадри имкон ёритишга кўмаклашган инсон Навбаҳор туман 5- мактаб ўқитувчиси мехнатфахрийси, Ўзбекистон халқ маорифи аълочиси устоз Ҳазрат Ахмедов.

Арабхона – ҳар бир арабхоналик учун азиз ва мукаррамдир деб сўз бошлади устоз Ҳ.Ахмедов.

Арабхона қишлоғи ХХ-асрнингбошида 12 та майда қишлоқларданиборат бўлган, уларнинг бир- бирини тўқайзору ва кўллар ажратиб турган. Қишлоқ бошқа қўшни қишлоқларгақараганда, пастроқдажойлашганлиги сабабли захсувлар ҳисобидан кўп жойи кўллардан иборат бўлиб, дехқончилик қилишбироз қийинчилик туғдирганшуни ҳисобига ахоли бирозтарқоқ ҳолда ҳаёткечиришган.Шу боис Арабхона 12- қавим масждида иборат бўлган.Яъни Арабхона 12 майда қишлоқдан иборат бўлиб. Бу қишлоқлар қуйидагича номланган Арабхона, Четрабод, Мехчагарон, Гадойқишлоқ, Машкобон, Гарой, Кўхрон, Киндиро, Хинико, Бойхо, Маъмур, Яримигарон.Ҳарбир қишлоқни ўз масжидибўлган.Арабхона қишлоқ марказида бўлиб, бошқа қишлоқларга қараганда ахолиси қупроқ бўлган.

Арабхонада олд томони баланд пешайвонли махобадли бино жомий масжиди бўлиб 100 дан зиёд кишини сиғдирган номозхонаси бўлган.

1960-йиллардан қишлоқни қиёфаси, одамлар турмушида сезиларли ўзгаришлар рўй бера бошлади.Тўқайзор – қўллар ўрнига кенг экин майдонлари очилди. Омоч от- арава ўрнини замонавий тракторлар, автомобилллар эгаллади.

1967 йил қишлоқ электр чироқлари ёна бошлади. Балонли газ ўтказилди. Хонадонларга электр билан радио , телевизор , яхдон каби маиший буюмлар пайдо бўла бошлади. Уй –жойларни янгича тартибда қуришларлар бошланди деб эслайди устоз Ҳ.Ахмедов.

ХХ- асрнинг80-йилларида Арабхона қишлоғида 700-дан зиёдхонадон 3000- дан ортиқ зиёдроқжон бор эди. Арабхона қадимийшахарлар Кармана ва Конимехорасида жойлашган, Қишлоқшимолидан (Қоратоғ ) Нурато тизма тоғлари, Жанубдан зарафшондарёси ўтган, Атрофдаги Бешрабод қўрғониЯнгиқўрғон, Маржон хотин,Оқработ (оқ олтин) қишлоқлари жойлашган.

1979 йилларгакелиб Янги Навбаҳор туманитузилди унинг маъмурий маркази Бешрабод бўлди. Қишлоғимизнинг шимолий қисми туман маркази ҳудудига ўтди.

1989 йили 980 ўқувчига мўлжалланган Янгизамонавий мактабни қуриш қишлоқ марказида қуриш бошланди. 2000-йили 425 ўқувчига мўлжалланган Янгимактабнинг бир қисми қуриббитказилди. Шу йили янги мактаббилан ёнма ён қишлоқ врачлик пункити ишга туширлди.

Арабхона махалласидахонадонлар сони мингдан ошганлиги туфайли 2003 йилдамахалла иккига бўлинди. Арабхона махалласи ҳамдаҚўхрон маҳалласи деб юритилди.

 

 

 

ШАРИПОВА ФЕРУЗА

Навбаҳор туман 5- умумий

ўрта таълим мактаби

Ёшлар иттифоқиетакчиси

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.