Президентимизнинг жорий йил 26 август куни 4427-сон қарори.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш турган ер участкаларини бериш ҳамда архитектура-қурилиш ишларини амалга ошириш янада тартибга солиш бўйича Президентимизнинг жорий йил 26 август куни 4427-сон қарори қабул қилиниб, унда қуйидаги янгиликларназарда тутилган.

Жумладан, 1 октябрдан фуқароларимизга ер участкалари фақат «E-IJRO AUKSION» савдо майдончасида электрон онлайн-аукцион орқали берилиб, энди фуқароларимиз «YERELEKTRON» автоматлаштирилган ахборот тизимида маълум бир жойни аниқ инвестиция мажбуриятлари билан бирга ва режалаштирилаётган қурилиш объекти тўғрисидаги маълумотларни киритган ҳолда, уларни электрон онлайн-аукционга қўйиш масаласини белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун таклифлар киритиш ҳуқуқига эга бўлди.

Шунингдек, «YERELEKTRON» тизимига ер участкалари бўйича маълумотларни киритиш вилоят Ер ресурслари ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг тегишли туман (шаҳар) филиаллари томонидан мустақил равишда амалга оширилиши белгиланди.

1 октябрдан фуқароларимиз томонидан томонидан маълумотлар «YERELEKTRON» ААТга киритилганда кадастр органлари томонидан беш иш куни мобайнида қонунчиликда назарда тутилган зарур материаллар тайёрланади ва ер участкасини танлаш материалларини келишиш ва (ёки) у бўйича хулосалар бериш ваколатли ташкилотлар томонидан фақат электрон шаклда «YERELEKTRON» ААТ орқали унга ер участкалари бўйича маълумотлар киритилган кундан бошлаб беш иш куни ичида автоматлаштирилган тартибда амалга оширилади.

Яна бир янгилик, аукционга қўйиладиган ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг тури маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланишинида кўриш мумкин.

Шунингдек, Қарорга кўра, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, ёнғин хавфсизлиги ҳудудий бошқармалари ва бўлимлари, санитария-эпидемиология назорати хизматининг ҳудудий ташкилотлари, туманлар (шаҳарлар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимлари, туманлар (шаҳарлар) давлат солиқ инспекцияларининг хулосасини олиш талаби бекор қилинди.

Ҳар бир туман учун ер участкаларининг минимал қиймати ҳар йили 10 июнь ва 10 декабргача қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқланади.

Энди ҳокимларининг аукцион ғолиби номига ер участкасини ажратиш бўйича қарор қабул қилмайди.

Шунингдек, ер участкасининг нархи тўлиқ тўлангандан сўнг электрон онлайн-аукцион натижалари тўғрисидаги баённома аукцион ғолиби номига ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун «Давергеодезкадастр» органларига, шунингдек аукцион ғолибига инвестиция мажбуриятларини бажариш тармоқ жадвалини бериш учун туман (шаҳар) ҳокимлигига электрон шаклда юборилади

баённома олинган кундан бошлаб икки иш куни мобайнида ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш амалга оширилади ва аукцион ғолибига юборилади.

инвестиция мажбуриятларини бажариш тармоқ жадвали эса туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан беш иш куни мобайнида тайёрланади ва аукцион ғолибига топширилиши лозим.

Агар ер участкасининг қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг беш минг баробаридан ортиқ бўлса, аукцион натижалари тўғрисидаги баённома расмийлаштирилган кундан бошлаб беш банк кунидан кечиктирмасдан электрон онлайн-аукцион давомида белгиланган нархнинг эллик фоизи миқдорида аванс тўлови киритилишига рухсат этилди. Закалат киритилаётган аванс тўлови ҳисобига қабул қилинади. Қолган сумма электрон онлайн-аукцион натижалари тўғрисидаги баённома расмийлаштирилган кундан бошлаб ўттиз календарь кунданкечиктирмасдан киритилиши лозим.

Қарорга кўра, ер участкаси электрон онлайн-аукционда икки ой мобайнида сотилмаган тақдирда, манфаатдор шахсларнинг аризасига кўра ер участкаси «Давергеодезкадастр» органлари томонидан қайта келишилмасдан бирлаштирилиши ёки алоҳида қисмларга ажратилиши мумкин.

аукцион ғолиби ёки ер участкасига нисбатан ҳуқуққа эга бўлган шахснинг айби бўлмаган тақдирда, маъмурий тартиб-таомилларга риоя қилинмаганлиги учун электрон онлайн-аукцион натижалари тўғрисидаги баённомани бекор қилиш ёки ўзгартиришга йўл қўйилмайди.

Қарорга асосан, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси 2019 йил 1 октябрга қадар тадбиркорлик фаолияти учун берилиши мумкин бўлмаган ҳудудлар координаталарини кўрсатган ҳолда электрон хариталарни «Давергеодезкадастр» қўмитасига тақдим этади ва кейинчалик уни ҳар ойда янгилаб борилишини таъминлайди.

Энди тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини бериш бўйича «YER AUKSION» электрон савдо майдончасини яратилади ва ер участкаларини сотиш «E-IJRO AUKSION» савдо майдончасидан «YER AUKSION» электрон савдо майдончасига ўтказилади.

Қарорга асосан, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан Давлат хизматлари марказлари биноларида жисмоний шахсларга фақатгина «Е-IJRO AUKSION» савдо майдончасида электрон онлайн-аукционда иштирок этиш мақсадида бепул асосда фойдаланиш имконини берувчи Интернет тармоғига уланган компьютер воситалари билан жиҳозланган махсус хоналар ташкил этилади.

Энди Давлат кадастр қўмитаси оммавий ахборот воситаларининг сўровига асосан электрон онлайн-аукционга қўйилган ер участкалари ҳақидаги маълумотлар бериб боради.

 

 

Навбаҳор туман адлия бўлими


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.