НАВБАҲОР ТУМАН ҲОКИМИНИНГ МАМЛАКАТИМИЗ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ 28 ЙИЛЛИК БАЙРАМИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТУМАНИМИЗ ХАЛҚИГА ЙЎЛЛАГАН БАЙРАМ ТАБРИГИ

Қадрли тумандошлар,

Муҳтарам дўстлар!

Бугун сизу биз энг улуғ, энг азиз байрамимиз, жонажон Ўзбекистонимиз Истиқлолининг қутлуғ 28 йиллик тўйини қарийб ўттиз уч миллионлик кўп миллатли халқимиз билан биргаликда бир тану бир жон бўлиб, меҳнатдаги улкан муваффақиятларимиз тантанаси ила кўтаринки руҳда қарши олмоқдамиз.

Шу муносабат билан мен сизларни, сизлар орқали бутун туманимиз халқини ушбу буюк шодиёна, тарихий сана билан қизғин муборакбод этаман.

Бу йил мустақиллигимизнинг28 йиллигини "Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!” деган бош ғоя билан кутиб олмоқдамиз. Бу эзгу шиор ҳар бир юртдошимиз қалбига чексиз ғурур, фахр ва ифтихор бағишлайди, албатта.

Истиқлолнинг ўтган чорак асри давомида мамлакатимиз "Ўзбек модели” асосида жаҳонга юз тутган бўлса, ўтган икки йил давомида эса давлатимиз раҳбари муҳтарам Шавкат Миромонович Мирзиёев асос солган Ҳаракатлар стратегияси доирасида мамлакатимиз тараққиётнинг янги босқичида жадал ривожланаётганини бугун бутун дунё ҳавас билан эътироф этмоқда.

Қадрли дўстлар!

Одамларнинг қиёфасида, юзу кўзида Истиқлол берган буюк неъматларга шукроналик туйғуларини илғаш қийин эмас. Бугунги кунда 110 минг нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилаётган Навбаҳор тумани ҳам сиз азизлардек фидойи ва олижаноб халқимизнинг ҳалол меҳнатларингиз туфайли ватанимиз тараққиётига қўшаётган самарали ҳиссамиз янгидан-янги имкониятлар эшигини очмоқда.

Муҳтарам Юртбошимизнинг "Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”, деган ибратли сўзлари эндиликда мавқеи ва даражасидан қатъий назар ҳар бир раҳбарнинг кундалик фаолиятида муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда. Ҳозирги кунда туманимиздаги тўртта сектор раҳбарлари ҳамкорлигида жойларда аҳоли билан юзма-юз мулоқот, давра суҳбатлари ташкил этиш орқали фуқароларнинг дарду ташвишлари, муаммолари ўрганилиб, жойида бартараф этиш чоралари кўрилмоқда. Бунинг натижасида айниқса, хотин-қизлар ҳамда ёшларни тадбиркорликка кенг жалб этиш, пировардида уларнинг бандлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ҳурматли тумандошлар!

Инсон ҳаётда яшар экан, энг аввало, ўзининг бошпанаси, яъни уй-жойи бўлишни орзу қилади. Муҳтарам Президентимизнинг халқимизни ўйлаб олиб бораётган оқилона ва одилона сиёсатлари туфайли нафақат вилоятлар марказларида, балки қишлоқ жойларида истиқомат қилувчи минг-минглаб оилалар ҳам ўз яшаш манзилларига эга бўлиб, уй тўйларини нишонлашмоқда.

Жорий йилда туманимизнинг "Бешрабод” массивида 90 та хонадонга мўлжалланган 5 та кўп қаватли уйлар, "Навкар” массивида эса янги қурилган 13 та2 сотихли уч хонали уй-жойлар эҳтиёжманд оилалар ихтиёрига топширилди.

Биргина жорий йилнинг ўзида "Обод қишлоқ” ва "Обод маҳалла” дастурлари доирасида ҳудудимизнинг "Қалқонота”, "Қоражон” ва "Оқ олтин” маҳаллалари қиёфаси тубдан ўзгармоқда. Аҳоли турар-жойлари, мактабгача таълим, тиббиёт ва ўқув муассасалари таъмирланиб, кенг кўламли ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. Бундан ташқари аҳолини тоза ичимлик суви, таббий газ ва электр энергияси таъминоти, ички йўллар таъмирланиши, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда уларга имтиёзли кредитлар ажратишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Муҳтарам Президентимизнинг қарор ва фармойишлари доирасида биргина 2019 йилнинг ҳозирги кунига қадар "Қизилтепа” маҳалла фуқаролар йиғинида 70 ўринли, "Пахтакор” маҳалла фуқаролар йиғинида 60 ўринли Арабхона, Куҳрон, Қуш қочди, Бурқут, Навбаҳор, Ўзбекистон маҳаллаларида 120 ўринли жами 8 та 850 ўринли мактабгача таълим ташкилотлари, шунингдек ҳудудларда ҳар бири 25 ўринга эга бўлган 4 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этилиши ота-оналар қувончига-қувонч қўшди.

Жорий йилда "Обод қишлоқ” давлат Дастури доирасида 6-сонли умумтаълим мактаби мукаммал таъмирланган бўлса, 7-сонли умумтаълим мактабига қўшимча 180 ўринли, 21-сонли умумтаълим мактабига 220 ўринли, 9-сонли умумтаълим мактабига қўшимча 280 ўринли янги ўқув биноси қурилиб янги ўқув йилида ўқувчиларни ўз бағрига олади.

Шунигдек, 2019 йил "Инвестиция” дастури доирасида 25-сонли умумтаълим мактабига қушимча 96 ўринли, 15-сонли умумтаълим мактабига қўшимча 240 ўринли янги ўқув бинолар қурилиб фойдаланишга топширилмоқда.

Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев узлуксиз профессионал таълим тизимини янада такомиллаштириш масаласига бағишлаб ўтказган мажлисида берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида 2019-2020 ўқув йилида 2 та янги умумтаълим мактаби ташкил этилди. Жумладан, тумандаги Навбаҳор иқтисодиёт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқув биносиҳалқ таълими бўлими балансига олиб берилди ва 35-умумий ўрта таълим мактаби мақоми берилган бўлса, шу билан биргаликда, 38-мактабнинг қўшимча биносига 29-умумий ўрта таълим мактаб мақоми берилди.

Аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш бугунги кунда даврнинг муҳим талабига айланган. Жорий йилда "Навбаҳор” маҳалла фуқаролар йиғинида 100 ўринли замонавий қишлоқ оилавий поликлиникаси қад ростлаб фойдаланишга топширилди. Ушбу 9-сон Қишлоқ оилавий поликлиникасининг фойдаланишга топширилиши Навбаҳорликлар ҳаётида унутилмас воқеага айланди. Шу билан бирга "Обод қишлоқ дастури” асосида 10-сонли ҚОП биносини ҳамда "Қоражон” ҚВП биносида тез ёрдам шахобчасини капитал таъмирланиши халқимиз саломатлиги йўлида олиб борилаётган хайрли ишларнинг яна бир ёрқин намунасидир.

Муҳтарам дўстлар!

Давлатимиз раҳбари томонидан "2019 йил-Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”, деб номланиши жамиятда ишбилармонлар ва мулкдорлар синфининг кенгайишида муҳим асос бўлиб хизмат қилмоқда.

Кейинги вақтларда ҳозирда тумандаэкспорт салоҳиятини янада ошириш борасида 6 та экспортёр корхоналаримиз билан 3 млн 150 минг. АҚШ долларлик шартномалар имзоланди.

Жумладан, "Навбаҳор агро омад”, "Лаазер” фермер хўжаликлари, "Навбаҳор эксклюзив агро” МЧЖ, "Агро план Навбаҳор” МЧЖ, "Агро гренн Навбаҳор” МЧЖ ҳамда "Ал-азиз ипаги” МЧЖ корхоналар билан Хитой, Россия, Қозоғистон каби давлатларнинг корхоналари ўртасида шартномалар имзоланиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва мева-сабзавотлар экспорт қилинмоқда.

Шунингдек, "Силк Роад конструкцион анд Технологиес” ҳамда "Имкон премиум Авто Оил” масъулияти чекланган жамиятларига томчилатиб суғориш техналогиялари асосида ёнғоқ, бодом ва писта экиш ишлари "Парадеси гарден” масъулияти чекланган жамият томонидан 60 гектар майдонда экспортбоп узумзорлар ташкил этилди.

Ёшларнинг бандлиги ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишини таъминлаш мақсадида бир қатор мақсадли лойиҳалар жорий этилаётганлигини ҳам айтиб ўтиш лозим. Жумладан, "Ёшлар-келажагимиз” давлат дастури доирасида 9 нафар йигит-қизга 3 миллиард 630 миллион сўм кредит маблағи ажратилди ва натижада 22 га яқин янги иш ўрни яратилди.

Кейинги йилларда туманнинг иқтисодий-ижтимоий кўрсаткичлари юқори натижани қайд этаётганини ҳам таъкидлаш ўринли. Хусусан, жорий йилнинг олти ойи давомида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 189,9 миллиард сўмни ташкил этган бўлса, истеъмол моллари 113,8 миллиард, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 601,3 миллиард, хизмат кўрсатиш ва қурилиш соҳаларида 200 миллиард сўмга яқин маблағ жамғарилган.

Айниқса, қишлоқ хўжалигида узум ва бошқа турдаги мевалар етиштириш ҳажми ошди, аҳолини сут ва гўшт маҳсулотлари билан таъминлаш даражаси ҳам кўтарилди. Бугунги кунда туманда хўжалик юритувчи субъектлар сони 2221 тани ташкил этади. Бундан ташқари, 282 та фермер хўжалиги, 516 та масъулияти чекланган жамият, 266 та хусусий ва 245 та оилавий корхона ҳамда 683 дан ортиқ якка тартибдаги тадбиркор самарали фаолият юритиб келмоқда. Жорий йилда тадбиркорлар сони икки баравар ошиб, 2018 йилнинг шу даврига нисбатан таққослаганда, йирик фарқ кўзга ташланади. Жумладан, ўтган йили ҳудудимизда 98 та кичик бизнес субъекти иш бошлаган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич 278 тага етди. Кўриниб турибдики, бу рақамлар туманимизда ишбилармонлик муҳити барқарор ўсиб бораётганидан далолат беради.

Шуни айтиб ўтиш жоизки туманда ер майдонларини унумдорлигини ошириш, сўғориш ишларини самарали ташкил этилишини таъминлаш мақсадида тумандаги "Конимех-1” насос станцияси 38 млрдсўм маблағ эвазига қайта таъмирланиб, бунинг натижасида қушимча 12000 гектар пахта ва ғалла майдонларини тўлиқ сўғориш имкониятлари яратилди.

Бир сўз билан айтганда, ушбу дастурларни ҳаётга тадбиқ этишдан кўзланган асосий мақсад аввало фидойи халқимизнинг қалбида эртанги кунга бўлган ишонч ҳиссини янада ошириш ва оилалар фаровонлигини таъминлашдир.

Қадрли дўстлар!

Қайд этиш керакки, барча соҳалар сингари туризм соҳасини ривожлантириш соҳаси ҳам давлатимиз сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланган.

Жорий йилда "Муҳаббат боғи” МЧЖ томонидан "Сармиш” ҳудудида 7 мингдан ортиқ петроглифларни кўриш учун ташриф буюрувчи хорижий ва маҳаллий сайёҳларга қулайликлар яратиш максадида умумий қиймати 6.0 млрд сўмлик дам олиш маскани ишга туширилди.

Туманнинг "Қизилтепа” МФЙ ҳудудида "Олмосбек тинчлиги" МЧЖ томонидан маҳаллий сайёҳларга сифатли туризм хизматлари кўрсатиш мақсадида, миллий таомлар ошхонаси ва ўтовлар ташкил этилди.

"Сармиш” тоғлари ҳудудида "Уч тут Жавоҳир тошлари” МЧЖ томонидан барча қулайликларга эга замонавий экотуризм лойиҳаси фойдаланишга топширилди.

"Сармишсой дараси”га йилига ўн мингга яқин хорижий сайёҳлар келиб-кетаётганлигини ҳисобга олиб, 2019 йил май-июн ойида "Сармишсой дараси”га олиб борувчи узунлиги8,2 км бўлган йўллар реконструкция қилинди.

 

Муҳтарам дўстлар!

Шуни юксак мамнуният билан айтмоқчиманки, Муҳтарам Юртбошимиз томонидан илгари сурилган ёшларнинг маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари ва китоб ўқишга бўлган қизиқишини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган 5 та муҳим ташаббус вилоят аҳолиси, айниқса, ёшлар, зиёлилар томонидан зўр иштиёқ билан қарши олинди.

"Кескантерак” маҳалласи ҳудудида 2019 йил 16 август куни 5 та муҳим ташаббусни ўзида мужассам этган "Ташаббуслар хиёбони”нинг очилиш маросими ўтказилди.

"Ташаббуслар хиёбони”нинг айнан ушбу байрам арафасида очилиши Навбаҳорликлар учун катта тантана, албатта!

Ўзимизнинг қўли гул усталару муҳандисларимиз, пайвандчиларимиз, етук мутахассиларимиз, қолаверса, фидоий ёшларимизнинг меҳнати билан бунёд этилгани ҳаммамизга ғурур бағишлайди.

Шуни таъкидлаб ўтиш жоизки, хиёбоннинг барпо этилишида 3млрд га яқин маблағ сарф этилгани ҳам юртимизда ёшларимиз учун беминнат шарт-шароит яратилаётганининг ёрқин намунасидир.

 

Мамалакатимиз мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан юртимизда бир қатор соҳаларда муносиб ютуқларни қўлга киритишда ўзининг камтарона меҳнатлари билан бир қатор тумандошларимиз давлатимиз раҳбарининг юксак мукофотларига сазовор бўлганини фахр билан айтишимиз жоиздир.

Шулардан бири, Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишда самарали меҳнатлари учун тумани ИИБ ҳуқуқбузарлик профилактикаси бўлинмаси Ички ишлар органлари таянч пункти профилактика инспектори капитан Ширинов Шермаматов Тўрақулович ватанимизнинг юксак мукофоти "Шуҳрат” медали билан тақдирлангани биз Навбаҳорликларга ҳам ғурур ҳам шараф бағишлайди.

Шу ўринда куни кеча ёшларимиз маҳалла фуқаролар йиғинлари ўртасида "Чарм тўп” футбол мусобақасида туманимиз жамоаси қарийб 10000 та маҳаллалар ичидан Республикада фахрли 2-ўринни қўлга қиригани туманимизда ёшларга бўлаётган эътиборнинг ёрқин ифодасидир.

Азиз ватандошлар!

Бугунги кунда муҳтарам Юртбошимиз раҳнамолигида олиб борилаётган барча эзгу ва хайрли ишларимиз халқимиз манфаатларига хизмат қилар экан, халқ бой бўлса, давлат ҳам бой бўлади, деган ибора барча-барчамизни эртанги ёруғ кунлар саодати сари етаклаши шубҳасиздир.

 

Байрам шукуҳи сизу бизнинг қалбимизга олам-олам шодлик улашиб турган бир пайтда мен сизларни яна бир бор энг улуғ ва энг азиз байрамимиз билан самимий табриклайман!

 

Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин! Хонадонларимизни файзу барака, бахт ва қувонч асло тарк этмасин.

 

Байрамингиз яна бир бор муборак бўлсин!

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.