Туманда “Хотин-қизларни иш билан таъминлаш ишларини тизимли ташкил этиш” бўйича 5-ташаббусга бағишланган кўргазмали семинар ташкил этилди

Туманда “Хотин-қизларни иш билан таъминлаш ишларини тизимли ташкил этиш” бўйича 5-ташаббусга бағишланган кўргазмали семинар ташкил этилди

Вилоят ҳокими К.Турсуновнинг 2019 йил 8 июнь №08-01/678-сонли тасдиқланган чора-тадбирлар режаси жадвалига асосан Навбаҳор туманида 20 июнь куни Навбаҳор тумани "Нуронийлар масканида” 5та муҳим ташаббуснинг "5-чи ташаббус- хотин-қизларни иш бандлигини таъминлаш” юзасидан кўргазмали семинар ўтказилди. Семинарда вилоят, туман хотин-қизлар қўмитаси, "Оила” марказининг вилоят бошқармаси ва туман бўлими, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси, шаҳар ва туман хотин-қизлар қўмиталари, Халқ таълими вилоят бошқармаси ва туман бўлими, "Ҳунарманд” уюшмаси вилоят ва туман бўлими, вилоят Бандлик бошқармаси ва туман бўлими, ФХДЁ туман бўлими, "Соғлом авлод учун” туман таянч пункти, туман Маданият бўлими, 41 та маҳалладаги хотин-қизлар билан ишлаш ва оилада маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислари иштирок этди. Шунингдек, туманда фаолият кўрсатаётганҳунарманд ва тадбиркор аёллар, иқтидорли ўқувчи-қизлар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг кўргазмаси ташкил этилди.

Семинарда туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси И.Хўжаеванинг туманда жорий йилнинг 6 ойи давомида хотин-қизларнинг иш бандлигини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар тақдимоти ўтказилди. Хатирчи хизмат кўрсатиш ва сервис касб-ҳунар коллежида фаолият кўрсатаётган ҳунарманд аёллар томонидан "Маҳорат дарслари”ўтказилиб, машғулотларда уюшмаган хотин-қизлар ҳамда коллеж ўқувчи-қизлар иштирок этишди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.