Хўжалик юритувчи субьектлар учун қулай шарт-шароитлар ва уларнинг фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида

 Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 29 декабрдаги "Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таьминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-418-сон Қонуни қабул қилинган ва 2017 йилнинг 1 январидан бошлаб кучга кирган.

Жумладан, ЎзРМЖтКнинг 271-моддаси 11-бандига мувофиқ, "Агар ушбу Кодекс 215-моддасининг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этган тадбиркорлик субьектининг мансабдор шахслар ёки ходимлари ёхуд тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаролар ҳуқуқбузарликани қланган пайтдан эьтиборан ўттиз кунлик муддатда йўл қўйилган бузилишларни ихтиёрий равишда бартараф этган ва етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаган бўлса, бундан фуқароларнинг ҳаёти ва соғлигига зарар етказилган холлар мустасно” деб белгиланган ва бундай ҳолатда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни юритишни бошлаш мумкин эмаслиги, бошланган иш эса тугатилиши лозимлиги қайд этиб қўйилган.

Ушбу қонун хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади. Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган муассасалар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш қонун хужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Ушбу қонунда қуйдаги асосий тушунчалар қўлланилади :

Назорат қилувчи органлар – хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилишга қонун хужжатлари билан ваколат берилган вазирликлар ва идоралар ;

Текшириш – хўжалик юритувчи субъектлар томонидан қонунлар ҳамда ўз фаолиятини тартибга солувчи бошқа қонун хужжатлари қандай бажарилаётганини назорат қилувчи органларнинг бир марта назорат қилиши ;

Текширишларни қайд этиш дафтари  - ўтказилган текширишлар тўғрисидаги ахборот ёзиб қуйиладиган махсус дафтар.

Хўжалик юритувчи субъектларнинг молия-хўжалик фаолиятини текширишлар белгиланган тартибда фақат давлат солиқ хизмати органлари текширишлар давомида солиқ ва валютага оид жиноятлар аломатини аниқлаганида эса Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси хузуридаги Солиқ ва валютага оид жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан амалга оширилади.

 

 

Туман статистика бўлими

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.