ҚАЛҚОНОТАДАГИ ЯНГИ МАСЖИД БИР ВАҚТНИНГ ЎЗИДА 600 НАФАР НАМОЗХОННИ ЎЗ ИЧИГА СИҒДИРА ОЛАДИ

Қалқонота қишлоғида "Шайх Абул Ҳасан Харақоний” жоме масжиди янги биноси қуриб битказилди.

Қадамжонинг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари И.Иномов, вилоят бош имом-хатиби Т.Рўзиев, туман ҳокими Л.Облоқулов ҳамда маҳалла фаоллари ва масжид жамоати вакиллари иштирок этишди. Маросим давомида масжид биносини қайта қуришида иштирок этганлар ҳаққига дуо қилинди. 1 гектар майдонни эгаллаган муқаддас маскан хонақоси бир вақтнинг ўзида 600 нафар намозхонни ўз ичига сиғдира олади.Бир йил давомида қайта қурилган объект таркибидан замонавий таҳоратхоналар, фавворалар ва ҳовуз ўрин олган.


Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.