БАҲОР – БОЛОЖОНЛАР МАДҲИДА

"Қизилой” МФЙдаги "Гулчирой” мактабгача таълим муассасасида 95 нафар болажонлар таълим-тарибия олаётган бўлиб, муассасада ўзбек тили билан бирга айни пайтда рус ва инглиз тилларида ҳам ўқитиш йўлга қўйилмоқда.

МТМда юқори малакали, мутахассис педагог кадрлар ва тарбиячилар таълим-тарбия жараёнига жалб этилган. Улар жажжи болакайларга "Илк қадам” ўқув дастури асосида замонавий ахборот технологияларидан фойдаланганҳолда ноанъанавий машғулотлар ўтаб келишмоқда.

МТМда Наврўз муносабати билан "Баҳор чиройи” номли тадбир ташкил этилди. Тарбияланувчилар иштирокидаги мазкур кечада болажонлар ўзлари ёд олган шерлари ва саҳна кўринишлари орқали ота-оналар ҳамда иштирокчилар олқишига сазовор бўлишди

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.