ВАЗИР ТУМАНИМИЗДАГИ БОҒЧАЛАР ФАОЛИЯТИНИ ЎРГАНДИ

Туманимиздаги мактабгача таълим тизими муассасалари фаолиятини ўрганиш мақсадида Мактабгача таълим вазири Агрепина Шин туманимизга ташриф буюрди.

Дастлаб вазир "Кўҳрон” ҳамда "Арабхона” маҳалласи ҳудудида жойлашган "Жасур ўғлонлар” ва "Қувноғ болажоналар орзуси” нодавлат мактабгача таълим муассасаларида бўлиб, у ерда яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Шунингдек, "Қушқочди” маҳалласи ҳудудида давлат шерикчилиги асосида қад ростлаётган 120 ўринга мўлжалланган мактабгача таълим муассасасининг қурилиш ишлари кўздан кечирилди.

Шундан сўнг Агрепина Шин тумандаги мавжуд мактабгача таълим муассасаларида фаолият юритаётган педагог кадрлар билан мулоқотда бўлди. Уларга соҳага оид керакли тавсия ва кўрсатмалар бериб ўтди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.