Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда 14-январь Ватан Ҳимоячилари кунини муносиб кутиб олиш ва уни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонлаш, миллий армиядан фахрланиш ва унга бўлган ишонч ҳиссини ошириш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялайди. Навбаҳор енгил саноат касб-ҳунар коллежида ташкил этилган тадбир "Ватанни ҳимоя қилиш ҳарбий хизматчининг ватанпарварлик бурчидир” деб номланди. Унда туман ҳокимлиги ва мудофаа ишлари бўлими маъсуллари сўзга чиқиб, айни пайтда юртимизда ҳарбий соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар ва уларнинг мазмун моҳияти ҳақида иштирокчиларга маълумот бериб утишди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга соҳа вакилларидан атрофлича жавоб олдилар.
Бу сингари тадбирлар туманимиздаги барча маҳалла, ташкилот ва муассасаларда ўтказилмоқда.