“Истиқлолдан чирой очиб, мангу юксал Ўзбекистоним!”

“Истиқлолдан чирой очиб, мангу юксал Ўзбекистоним!”Халқимизнинг асрий орзуларидан бири мустақилликка эришганимизгаям мана роппа роса чорак аср бўлди. Ушбу қутлуғ айём муносабати билан юртимизнинг барча гўшаларида байрам тантаналари кўтаринки руҳда нишонланмоқда.

Жумладан жорий йилнинг 27 август куни туман Марказий ўйингоҳида Республикамиз мустақиллигининг 25 йиллик тўйи муносабати билан катта байрам тантанаси бўлиб ўтди.

Туман ҳокимлиги, туман Маънавият тарғибот бўлими, туман Маданият ва спорт ишлари бўлими ва тумандаги бошқа ҳамкор ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкиллаштириб ўтказилган байрам тадбирида тумандан 2000 нафардан зиёд аҳоли иштирок этди.

Байрам тадбири Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016-йил 2-июндаги "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги ПҚ-2540-сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда "Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” бош ғояси остида ўтказилди.

Туман Маданият ва спорт ишлари бўлими томонидан тайёрланган "Истиқлолдан чирой очиб, мангу юксал Ўзбекистоним!” номли театрлаштирилган байрам концерт дастури ва халқимиз учун севимли бўлган ҳонанда Ҳулкар Абдуллаеванинг ушбу қутлуғ айёмда ўз қўшиқлари билан иштирок этиши барча барчага завқу-шавқ бағишлади.

“Истиқлолдан чирой очиб, мангу юксал Ўзбекистоним!”

Байрам тадбири давомида ким билан суҳбатлашманг барчанинг тилида бир гап мустақиллигимиз абадий бўлсин. Катта ю кичикнинг дилида шукроналик ва байрам тантаналаридан хурсандчилик кайфияти яққол сезилиб турибди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.