Навбаҳорда байрамолди тадбирлари

Мустақиллик айёми яқинлашган сайин юртимиз бўйлаб байрам тантаналари тобора қизғин паллага кирмоқда. Қай гўшага қараманг байрам тантаналари нафаси уфуриб турибди. Барчанинг юзи-ю кўзида хурсандчилик шкуҳи ёрқин акс этмоқда. Байрам олди ўтказилаётган тадбирлар айниқса ҳар йилгиданда бошқача.

Муҳтарам Президентимизнинг 2016 йил 2 июндаги "Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма беш йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”гиПҚ-2540-сонли қарорига асосан "Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” бош ғояси остида туманнинг ҳар бир маҳаллаю гузарларида доимий маънавий-маърифий байрам тадбирлари, депутатларнинг халқ билан учрашувлари узлуксиз ўтказилиб келинмоқда.

Шундай учрашувлардан бири 2016 йил 5 август куни тумандаги "Кескантерак” ҚФЙ ҳудудидаги Кескантерак маданият ва аҳоли дам олиш марказида бўлиб ўтди. Ўчрашувга "Кескантерак” ҚФЙ га қарашли маҳаллалар аҳолиси таклиф этилди.

Тадбирда Навбаҳор туман ҳокими А.Нарзиев шахсан иштирок этиб йиғилганларни мустақиллигимизнинг қутлуғ айёми билан муборакбот этди.

Шунингдек тадбирда ЎзМТДП туман Кенгаши раиси, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари ҳам иштирок этишди.

Сўзга чиққанлар юртимизда мустақиллик шарофати билан яратиб берилган имкониятлар ҳақида гапирар экан,Навбаҳорда байрамолди тадбирлари айни мана шу Кескантерак маданият ва аҳоли дам олиш маркази ҳам мустақиллик шарофати билан кўзни қувонтирадиган замонавий бинога айланганини таъкидлаб ўтишди.

 Тадбир кўтаринки ва байрамона руҳда бўлиб ўтди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.