Ташаббусли бюджет

Навбаҳор тумани бўйича 2022 йилда жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштириш бўйича

 МАЪЛУМОТ

 

Ўзбекистон  Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги "Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072, ПҚ-5250-сонли қарорлар ижросини таъминлаш мақсадида 2022 йил давомида жами  туман маҳаллий бюджетидан 8597.6 млн сўм маблағлар шаклланиб, шундан "Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 1-босқичида 4899.1 млн сўм маблағлар тумандаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш мақсадида жами 166 та таклифлардан энг кўп овоз тўплаган 13 та таклифлар ғолиб деб топилиб ушбу таклифларга фуқаролар томонидан жами 26977.0 таовоз билдирилди (116038 та аҳолининг 23.2 фоизини ташкил этмоқда).

-Энг кўп овоз олган Тиббиёт бирлашмасига 4792 та овоз-999.9 млн сўм;

-10-умумий ўрта таълим мактабига 6937 та овоз-225 млн сўм;

-21-умумий ўрта таълим мактабига 2516 та овоз-948.4 млн сўм;

-20-умумий ўрта таълим мактабига 2058 та овоз-147.5 млн сўм;

-Тумандаги умумий ўрта таълим мактабларига жихозлар учун 2032 та овоз-990.0 млн сўм;

-14-умумий ўрта таълим мактабига 1917 та овоз-200.0 млн сўм;

-15-умумий ўрта таълим мактабига 1701 та овоз-400.0 млн сўм;

- Навбахор тумани Сарбозор МФЙга 1531 та овоз-500.0 млн сўм;

-16-умумий ўрта таълим мактабига 2635 та овоз-300.0 млн сўм;

-14-21-умумий ўрта таълим мактабларига 858 та овоз-188.2 млн сўм маблағлар ажратилди.

"Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 2-босқичида туман маҳаллий бюджетидан 3698.5 млн сўм маблағлар шаклланиб жами 226 та таклифлардан энг кўп овоз тўплаган  4 татаклифлар ғолиб деб топилиб ушбу таклифларга фуқаролар томонидан жами 12796.0 та овоз билдирилди  (117169 та аҳолининг 25,6 фоизини ташкил этмоқда).

"Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 2-босқичида энг кўп овоз олган таклиф 10-умумий ўрта таълим мактабига 3863 та овоз-498.6 млн сўм;

- Туман Тиббиёт бирлашмасига 3570 та овоз-1199.9 млн сўм;

         -Тумандаги 2-сонли спорт мактабига 2849 та овоз -800.0 млн сўм;

         -Тумандаги 25-умумий ўрта таълим мактабига 2514 та -1200.0млн сўм;

         Ўзбекистон Республикаси Президентининг 07.04.2022 йилдаги ПҚ-197-сон қарорига асосан ташаббусли бюджетлаштириш жараёнларида ҳар бири            2 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб деб топилмаган лойиҳани амалга ошириш учун қўшимча равишда  Навбаҳор тумани халқ таълими бўлимига қарашли 30-сонли умумтаълим мактабини жиҳозлаш учун 2412 та овоз олган таклиф учун юқоридаги қарорга асосан 370.0 млн сўм маблағ ажратилди.

 

 

Навбаҳор туман молия бўлими мудири в.в.б С.Ахтамов

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.