Ногиронлиги бўлган шахслар билан ишлаш бўйича 2022 йил 12 ой давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида

Навбаҳор туман тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимининг Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси Фармон ва қарорлар билан белгиланган ижтимоий ҳимояга муҳтож, шу жумладан ногиронлиги бўлган шахслар билан ишлаш бўйича 2022 йил 12 ой давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида

               Ўтган 2022 йилда туман тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси Фармон ва қарорлар билан белгиланган ижтимоий ҳимояга муҳтож, шу жумладан ногиронлиги бўлган шахслар билан ишлаш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилди.

Навбаҳор туманида  жами 14 минг 358  нафар  бюджетдан ташқари пенсия жамғармасида нафақа олувчи контингент мавжуд бўлиб, шундан ёшга доир нафақа олувчи-10545нафар, ногиронлиги бўлган шахслар 1944нафар-шундан 1-гурух-197 нафар, 2-гурух-1614 нафар, 3-гурух-133 нафар, боқувчисини йуқотганлар 705 нафар, 1106 нафар болаликдан ногиронлиги бўлган шахсларни ташкил этади. Шунингдек  31.12.2022 йил холатига туманда 1 нафар 2-жахон уруши ногиронлари, 43 нафар 2-жахон уруши меҳнат фронти фахрийлари мавжуд.

Навбаҳор туман тиббий-ижтимоий хизматлар хизматларни ривожлантириш бўлимида ҳозирда 12.075 та штат бирлигида 14 нафар  ходимлар мавжуд бўлиб, шундан 9.075 та штат бирлигида 11 нафар ижтимоий ходимлар 75 нафар  руйхатга олинган ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшайдиган кексаларга уйда ижтимоий хизмат кўрсатиб келинди.

Шунингдек туманда  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 августдаги "Кексалар ва ногиронларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 237-сонли қарорига асосан 2022 йил 5 ой давомида 73  нафар  ёлғиз кексалар, ногиронлар ҳамда ёлғиз яшайдиган кексалар,  ногиронлар  рўйхатга олинган бўлиб, уларга  11 нафар ижтимоий ходимлар томонидан уйда ижтимоий хизмат кўрсатилмоқда. 2022 йил  5 ой давомида   ёлғиз кексалар ва ногиронларга  15 турдаги маҳсулотлари  ва пандемия сабабли 4 турдаги ҳимоя воситалари учун   58 млн 939 минг сўм маблағ сарфланган.

       Жорий йилнинг 1 июнидан Ўзбекистон Республикаси Президентинг 8.06.2022 йилдаги "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фахрийларининг моддий таъминотини яхшилаш ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПҚ-274 сонли қарорига асосан тумандаги руйхатга олинган  ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга бепул етказиб бериладиган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда гигиена товарлари ўрнига ҳар ойда базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида қўшимча тўловлар ҳар ойда ўз вақтида бюджетдан ташқари пенсия жамғармасидан тўлаб берилмоқда.

      2022 йил хомийлар томонидан 12 ой давомида ёлғизларга ҳамда ногиронларга 58 млн  939 минг  сўмлик қўшимча моддий ёрдамлар кўрсатилди. Навбахор туман  тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимида 2022 йилнинг 12 ой  давомида якка-ёлғизлар томонидан санатор курорт ва соғломлаштириш марказларига бориш  мақсадида 9 нафар ёлғизлар аниқланиб шундан 9 нафаридан ариза тушган бўлиб,  ёлғиз кексалар ўзларининг хохишларига асосан 9 нафар кексалар ҳам сихатгох йулланмаси билан таъминланди.

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 1 июлдаги "Муҳтож шахсларни протез ортопедия  мосламалари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 411-сонли қарорига  асосан      2022 йил 12 ой давомида  муҳтож пенсионер ва ногиронлиги  бўлган шахслардан   126 нафари хасса, 41 нафари қўлтиқ таёқ, 104 нафари эшитиш мосламаси, 164 нафари ўтиргичли аравача, 6 нафари юриш мосламаси, 11 нафари кўзи ожизлар хассаси, тирсакли қўлтиқ таёқ билан  2 нафари, 43 нафари протез-ортопедия  маҳсулотлари олиш учун сертификат билан  таъминланди.

Шунингдек Ўзбекиситон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг  "Ногиронлиги бўлган шахсларни электр юритмали ногиронлар аравачаси, ақлли соат, овоз чиқарувчи тиббий термометр,овоз чиқарувчи тиббий танометр ва йиғма Брайл алифбосига  муҳтожлиги юзасидан тиббий ва қарши кўрсатмаларни аниқлашда фойдаланиш учун вақтинчалик тартиб”га асосан  ўтган йилда 16 нафари электр юритмали аравача, 25 нафари овозли танометр, 36 нафари овозли термометр билан таъминланди.

        Ўзбекистон Республикаси  Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2015 йил 25 мартдаги "Ногиронлар ва кесаларни бепул санатория-курорт йўлланмалари билан таъминлаш тартиби тўғрисида”ги     2356-1-сонли ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 ноябрдаги "Аҳолига санаторийларда даволаниш учун йўлланмаларбериш соҳасига ахборот-технологияларни жорий этиш тўғрисида”ги 693-сонли қарорига асосан    1777 нафар пенсионер ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг  сиҳатгоҳ ва оромгохларга бориш учун аризаси мавжуд бўлиб, шундан 284 нафари сихатгохларга бориш учун йўлланмалар билан таъминланди.

                 Шунингдек Навбаҳор туман тиббий-ижтимоий хизматлар бўлимида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикаси тиббий-ижтимоий  хизматларни ривожлантириш агентлигининг тиббий-ижтимоий муассасалари тўэғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида”ги 575-сонли қарорига асосан      2022 йил 12 ой давомида 8 нафар ногиронлиги бўлган шахсларнинг Мурувват уйига жойлаштириш учун ҳужжатлари тайёрланиб Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш Агентлигига ҳужжатлари юборилиб, шундан 2 нафари  мурувват уйига жойлаштирилди.

Зеро 2023 йил "Инсонга  эътибор  ва сифатли таълим” йилида  ҳам бўлимимиз томонидан ҳеч бир ижтимоий ҳимояга муҳтож кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар эътибордан четда қолмасдан  барча савобли ва мурувватли ишлар амалга оширилаверади.             

         

Навбаҳор туман тиббий-ижтимоий

хизматларни ривожлантириш

бўлими бошлиғи                                                                       

 У.Ғуломова

 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.