Навбаҳор туманининг 2023 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида қарор

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ  НАВБАҲОР ТУМАНИ КЕНГАШИНИНГ

ҚАРОРИ

 Навбаҳор туманининг 2023 йилги маҳаллий бюджетини тасдиқлаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонунининг 6, 24-моддалари, Бюджет кодексининг 99-моддаси, "2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2022 йил
31 декабрдаги -сонли хатини инобатга олиб, халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши

ҚАРОР ҚИЛАДИ:

 

<!-- [if !supportLists] --> 1.  <!-- [endif] --> Ўзбекистон Республикасининг "2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонуни ижро ва раҳбарлик  учун қабул қилинсин.

<!-- [if !supportLists] --> 2.  <!-- [endif] -->  Ўзбекистон Республикасининг "2023 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида” 2022 йил __ декабрдаги
ЎРҚ-___-сон Қонунига (кейинги ўринларда Қонун деб аталади) мувофиқ,
Навбаҳор туман маҳаллий бюджетининг 2023 йил учун даромадлари                        58,5 млрд.сўм, харажатлари 167,3 млрд.сўмга тасдиқланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

<!-- [if !supportLists] --> 3.  <!-- [endif] --> Навбаҳор туманининг 2023 йил учун туман бюджети даромадлари прогнози 1-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин.

<!-- [if !supportLists] --> 4.  <!-- [endif] --> Туманининг туман бюджетидан 2023 йилги ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчиларга ажратилган харажатларнинг умумий чекланган миқдорлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

<!-- [if !supportLists] --> 5.  <!-- [endif] --> Туман бюджетига умумдавлат солиқларидан ажратмалар меъёрлари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин. Бунда, ажратмалар нормативлари бўйича туман маҳаллий бюджетининг тақсимотини урнатилган тартибда туман Ғазначилик бўлинмаси  томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилсин.

<!-- [if !supportLists] --> 6.  <!-- [endif] --> 2023 йил учун туман бюджет даромадлари ва харажатлари прогнозлари 4-иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин.

<!-- [if !supportLists] --> 7.  <!-- [endif] --> Вилоят бюджетидан туман маҳаллий бюджетига ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорлари 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

  Бунда, тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар миқдорини туман ва шаҳар маҳаллий бюджетлари даромадлари прогнози ижросидан қатъий назар камайтиришга йўл қўйилмаслиги Қонунда белгилаб қўйилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

<!-- [if !supportLists] --> 8.  <!-- [endif] --> Тумани бюджети захира жамғармаси ҳажмлари 1578,5 млн.сўм миқдорида белгилансин. 2023 йил учун захира жамғармалари тегишли бюджетлар тасдиқланган умумий харажатларининг камида 1,0 фоизи миқдорида шакллантирилсин. Туман  бюджетини ижро этишда юқори турувчи бюджетдан уларга ажратиладиган бюджетлараро трансфертларнинг прогнозидан ошган қисми учун тегишли бюджетларининг захира жамғармалар миқдорларига аниқлаштириш киритилмайди.

9. Туман бюджети шахсий ғазна ҳисобварақларида турган бюджет маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам миқдори 6-иловага мувофиқ белгилансин.

10. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар учун жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича қўлланиладиган ставкалар                          7-иловага, юридик шахслардан олинадиган ер солиғи бўйича қўлланиладиган ставкалар 8-иловагамувофиқ тасдиқлансин.

11. Халқ депутатлари туман ва шаҳар Кенгашларига кейинги солиқ даври учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкалари учун белгиланган солиқ ставкаларига тегишлича камайтирувчи ва оширувчи коэффициентларни ҳудудларда жойлашган даҳа, массив, маҳалла, кўча кесимида киритилишини таъминлаш тавсия этилсин.

12. Ўзбекистон Республикасининг мазкур Қонуни билан 2023 йилда халқ депутатлари Кенгашларини маҳаллий бюджетларни бошқаришда, хусусан маҳаллий бюджет харажатларини ҳудудий бюджет маблағлари тақсимловчилар кесимида тасдиқлаш ва уларнинг Кенгаш олдидаги ҳисобдорлигини белгилаш бўйича ваколатлари кенгайтирилганлиги инобатга олинсин.

Шунингдек, 2023 йилда қуйидаги солиқ турлари:

а) туман бюджетига тўлиқ ҳажмда ўтказилади:

жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи;

жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи;

жисмоний шахсларга тегишли мол-мулкни ижарага беришдан оладиган йиллик даромади тўғрисидаги декларацияга асосан тўлайдиган, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар тўлайдиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи;

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, бундан электр станциялари томонидан тўланадиган солиқ мустасно;

қурилиш материаллари бўйича ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ;

мобиль алоқа хизматлари учун акциз солиғи, тамаки ва алкоголь махсулотлари, шу жумладан пиво учун акциз солиғидан тушумлар 2022 йил                 1 июль ҳолатига кўра туман ва шаҳар аҳолисининг вилоят аҳолисидаги улушига мувофиқ.

в) вилоят бюджети ҳамда туман бюджетлари ўртасида тақсимланади:

Қонунга мувофиқ вилоят маҳаллий бюджетига ажратма қилинган
63 фоиз миқдордаги  жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан тушумлар (жисмоний шахсларнинг мол-мулкини ижарага беришдан олинадиган йиллик даромадлари бўйича декларацияга асосан тўланадиган ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган даромад солиғидан ташқари) вилоят бюджети ҳамда туман бюджети ўртасида тақсимлаш ҳамда  юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиғидан тушумлар вилоят бюджети ҳамда туман бюджети ўртасида тақсимлаш                       4- иловага асосан.

Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (М.Жумабоев), Молия бўлими мудири в.в.б (С.Ахтамов), Навбаҳор туман давлат солиқ инспекцияси (Ф.Эргашов) туман  ҳокимликлари ва масъул бўлимлар ва ташкилотлар билан биргаликда:

тегишли бюджетларни биринчи навбатда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, озиқ-овқат ва дори-дармон ва коммунал хизматлар харажатларининг режалаштирилишини назарда тутган ҳолда шакллантириш;

  маҳаллий бюджет прогноз кўрсаткичларни ўз вақтида ва самарали бажариш;

бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш;

бюджет интизомига риоя этилиши устидан назорат ва масъулиятни янада кучайтириш;

тегишли маҳаллий бюджетларга солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўлиқ тушумини таъминлаш;

бюджет даромадлар базасини ошириш ва қўшимча резервларни аниқлаш зарурлигига алоҳида эътибор қаратсин.

  13. Навбаҳор туман давлат солиқ инспекцияси (Ф.Эргашов) Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган ваколатларидан келиб чиқиб:

солиқларнинг тўлиқ ва тўғри ҳисобланишини ҳамда ушбу солиқларни ўз вақтида бюджетга ундирилиши устидан солиқ назоратини кучайтириш;

ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ва мол-мулк солиқлари бўйича доимий таҳлилилар ўтказган ҳолда, солиқларни тўлиқ ҳисобланишини таъминлаш ҳамда ушбу солиқ тўловлари бўйича солиқ қарздорлигига йўл қўймаслик чораларини кўриш;

айланмадан солиқ тури бўйича солиқ тўловчилар томонидан нақд пул айланмаларининг солиқ ҳисоботларида тўлиқ акс эттирилиши устидан доимий солиқ назоратини ўрнатиш ҳамда зарур ҳолларда хронометраж ва камерал солиқ назорати тадбирларини ўтказиш;

Бунда, мазкур йўналишда жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида фуқароларга харид чекини талаб қилиб олишни тарғиб этувчи ижтимоий роликлар ҳамда видео материаллар тайёрлаб, ижтимоий тармоқлар ва оммавий ахборот воситаларида кенг тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришга алоҳида эътибор қаратсинлар.

хатлов ишларини самарали ташкил этиш орқали ер ва мол-мулк солиғининг солиқ базасини оширишвазифаси юклатилсин.

14. Навбаҳор туман давлат солиқ инспекцияси, Навбаҳор туман Кадастр агентлиги бўлими 2023йилдан бошлаб юридик шаслар мол-мулк солиғини ҳисоблашда кўчмас мулкларга 1 кв.метр учун минимал миқдорлар жорий этилганлигидан келиб чиқиб, туманда мавжуд солиқ тўловчиларнинг мол-мулклари майдонларини чуқур таҳлил этган ҳолда ушбу мол-мулкларга нисбатан солиқларни тўлиқ ҳисобланишини таъминласин.

15. Кенгашнинг маҳаллий бюджет, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, инвестициялар ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси:

маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисидаги ҳокимлик томонидан тақдим этилган таклифлари асосида бюджет қонунчилигига тўлиқ риоя этилган ҳолда Кенгаш қарор лойиҳасини ишлаб чиқилишига;

Кенгаш қарори асосида маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари ҳисобидан ажратилган маблағларни самарали ва мақсадли фойдаланиши устидан назорат ўрнатишга ва натижалари бўйича тавсиялар беришга мониторинг қилишга;

маҳаллий бюджет харажатларининг қонунчиликда белгиланган қисмининг жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилишида иштирок этади ва ушбу маблағларнинг мақсадли сарфланиши устидан назоратни амалга оширишга масъул этиб белгилансин.

16. Навбаҳор туман ҳокимликлари:

Туман бюджети жами харажатларининг 5 фоизи ҳамда шаклланган қўшимча маблағларининг камида 30 фоизини жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган тадбирларни молиялаштириш учун "Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га йўналтирсин.

Бунда, туман халқ депутатлари, Ёшлар ишлар агентлиги, туман  ҳокимлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашлари ҳамда янги жорий этилган ҳоким ёрдамчилари бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида аҳолига кенг тарғибот-ташвиқот ишларини олиб боришга масъул этиб белгилансин;

маҳаллий бюджетларнинг қўшимча манбалари ҳисобидан харид қилинган товарлар ва хизматлар, қурилиш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилаётган объектлар рўйхати, шунингдек қурилиш-таъмирлаш ишларининг молиялаштирилиши тўғрисидаги маълумотлар ҳар чорак якунларига кўра, кейинги чорак биринчи ойининг 25 санасига қадар мажбурий тартибда тегишли ҳокимлик расмий веб-сайтларига жойлаштириб борилсин.

17. Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари (М.Жумабоев), халқ депутатлари туман Кенгаши котибияти, туман ҳокимлики, тегишли ташкилот бошлиқлари:

маҳаллий бюджет даромад ва харажатларининг прогноз кўрсаткичлари бажарилиши ҳамда солиқ базасини кенгайтириш юзасидан кўрилган чора-тадбирлар;

ажратилган бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиши юзасидан эришилган натижалар бўйича Кенгашга бир чоракда камида бир маротаба ҳисобот киритиб борсин.

18. Туман ҳокимлиги Қонунда белгиланган айрим солиқлар ва тўлов ставкалари, солиқ солиш тартиблари ҳамда бошқа маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ёритилишини таъминласин.

19. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

20. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари туман Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси (З.Қудратов) зиммасига юклатилсин.

 

 

Кенгаш раиси             А.Ўроқов

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.