Жорий йилнинг 24 июнь куни Навбаҳор тумани марказида жойлашган Бешработ Маданият ва аҳоли дам олиш маркази консертлар залида Республикамиз мустақиллик байрами арафасида ўтказиш ан-анага кирган "Ягонасан, муқаддас Ватан!” Республика кўрик-танловининг туман саралаш босқичи бўлиб ўтди.
Кўрик-танловда Ватанни, Мустақилликни мадҳ этувчи қўшиқлари билан 27 нафар иқтидорли ҳаваскор ёшлар ва истеъдодли хонандалар иштирок этишди.
Кўрик-танлов натижаларига кўра I, II ва III ўринларни эгаллаган ғолиблар танловнинг вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритишди. Танлов якунида ғолиб ва совриндорлар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.