Яшил макон

Бугун Давлат экология қўмитаси томонидан Ўзбекистон Экологик партияси билан ҳамкорликда "Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида  юз ёшдан ошган дарахтларни аниқлаш,уларни алоҳида давлат реестрига киритиш ва табиий ёдгорлик мақомини бериш хақида ўтказилган Республика илмий-амалий ва кўргазмали  семинари ўтказилди. Ушбу семинарда Навоий вилояти Экология бошқармаси Навбаҳор туманидаги Учтут қишлоғида онлайн форматда иштирок этди. Семинар доираси ушбу ҳудудга "Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт кўчатлари экилди.

Навбаҳор туманидаги Учтут қишлоғида узоқ йиллик уч туп тут дарахти бор. Қишлоқ номининг келиб чиқиши ҳам эски йўл бўйидаги ушбу забардаст қадимги тут дарахтлари билан боғлиқ.Ривоятларга кўра, ўтмишда 3 та тут дарахти ниҳоллари султонлар авлодидан бўлмиш Зиннатбиби томонидан ўтқазилган экан. Бу дарахтлар ҳозирги кунда ҳам бор. Маҳаллий аҳоли ҳамда қўшни вилоятлардан сайёҳлар ушбу азим дарахтни кўриш, қадимий қишлоқни зиёрат қилиш учун тез-тез ташриф буюради. Навбаҳор тумани ушбу уч туп тут дарахтига табиат ёдгорлик мақоми берилган бўлиб, давлат муҳофазасига олинган.
Яшил макон
Яшил макон
Яшил макон
Яшил макон
Яшил макон
Яшил макон

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.