"МУҚАДДАСДИР ВАТАН БАЙРОҒИ" шиори остида байрам тадбири

Бугун, Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун Навбаҳор туманида ҳам юқори даражада нишонланди.

Тадбирда  туман  ҳокими Ўроқов Азамат Шодиевич байроғимизнинг 31 ёши муносабати билан байрам табриги йўллади. 

Навбаҳор туманида байроғимизга бағишланган барча таълим муассасаларда "Муқаддасдир Ватан байроғи" мавзусида иншолар ва расмлар танлови ўтказилди, 
Жамоат транспортларида ва енгил автомашиналарда Давлат байроғи кўтарилиб парад ўтказилди.

Давлат байроғи акс этган ленталарни фуқароларни кўксига тақилди. Байрамга тайёрланган концерт дастури намойиш этилди.  

Давлат рамзлари ҳамиша муқаддас ва улуғ саналади, чунки у халқнинг ўтмиши, бугуни ва келажагини ўзида мужассам этган Ватаннинг ёрқин тимсолидир.

Ер юзида икки юздан ортиқ давлат ва албатта, ҳар бир давлатнинг ўз рамзлари, байроғи бор. Ҳар бир байроқ айрича ранг ва тимсолларга эга. Улар билан ёнма-ён балқиб турган байроғимиз ҳеч кимдан кам эмаслигимиз ва кам бўлмаслигимизни кўрсатиб туради. 

Туманимиздаги байрам шодиёналари, тантаналари чоғида кўчаларимизга кўрк бағишлаб турган байроғимиз ҳар биримизда шукроналик ҳисларини уйғотади. 
Айниқса, турли спорт мусобақаларида ғолибликка эришган йигит-қизларимиз шарафига юрт байроғи баланд кўтарилмоқда. Ана шундай лаҳзаларда қалбларимизда Ватан туйғуси янада кучлироқ жўш уради, xалқимизнинг салоҳияти, келажагимизга ишонч янада мустаҳкамланади.
 
"МУҚАДДАСДИР ВАТАН БАЙРОҒИ" шиори остида байрам тадбири
"МУҚАДДАСДИР ВАТАН БАЙРОҒИ" шиори остида байрам тадбири
"МУҚАДДАСДИР ВАТАН БАЙРОҒИ" шиори остида байрам тадбири
"МУҚАДДАСДИР ВАТАН БАЙРОҒИ" шиори остида байрам тадбири

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.