СЕССИЯ БЎЛИБ ЎТДИ

Халқ депутатлари Навбаҳор туман Кенгашининг навбатдаги эллик биринчи сессияси онлайн тарзда бўлиб ўтди. Бугунги сессияда туман Кенгаши депутатлари, тумандаги сектор раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари, тегишли корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди.

Кун тартибида

1. "Ижанд” сайлов округидан туман Кенгаши депутати Юлдошев Сардор Яхёқуловични жамоатчилик асосида Халқ депутатлари Навбаҳор туман кенгаши котибияти  мудири лавозимини юклаш тўғрисида
2. Навбаҳор туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Маҳаллий бюджет маблағлари сарфланишида фуқароларнинг фаол иштирокини таьминлаш 
3. Навбаҳор туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси  Маҳаллалар инфратузилмасини ривожлантириш дастури бўйича
4.Ижтимоий ҳимояга мухтож аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида туман "Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан моддий ёрдам ажратиш тўғрисида 
5. Бошқа масалалар кўриб чиқилди. Сессия якунида кўрилган масалалар юзасидан депутатлар муносабат бидиришиб тегишли қарорлар қабул қилинди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.