Бугун халқ депутатлари Навбаҳор туман Кенгашининг навбатдаги 48-сессияси бўлиб ўтди

Сессия ишида туман секторлари раҳбарлари, туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокими ўринбосарлари, тумандаги корхона ва ташкилот раҳбарлари, ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этдилар. 

Кун тартибида қуйидаги масалалар:

1. Фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш соҳасида туман ҳокимлиги мутасадди раҳбарларининг масъулияти ва бу борада кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида.
2. 2022 йилда "Обод қишлоқ” ҳамда бошқа мақсадли дастурлар доирасида амалга оширилган ишлар ва келгусида бажарилиши лозим бўлган устувор вазифалар муҳокамаси тўғрисида.
3. Маҳаллаларда тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича амалга оширилган ишлар ва ҳоким ёрдамчилари фаолиятининг натижадорлик кўрсаткичлари тўғрисида.
4. Туманда аёллар муаммоларини тизимли равишда ҳал этиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишларининг бажарилиши тўғрисида.
5. Ижтимоий химояга мухтож аҳолини қўллаб-қувватлаш мақсадида туман "Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан моддий ёрдам ажратиш тўғрисида.
6. Бошқа масалалар.
Сессия якунида кўрилган масалалар юзасидан депутатлар муносабат бидиришиб тегишли қарорлар қабул қилинди.
Бугун халқ депутатлари Навбаҳор туман Кенгашининг навбатдаги 48-сессияси бўлиб ўтди
Бугун халқ депутатлари Навбаҳор туман Кенгашининг навбатдаги 48-сессияси бўлиб ўтди
Бугун халқ депутатлари Навбаҳор туман Кенгашининг навбатдаги 48-сессияси бўлиб ўтди
Бугун халқ депутатлари Навбаҳор туман Кенгашининг навбатдаги 48-сессияси бўлиб ўтди
Бугун халқ депутатлари Навбаҳор туман Кенгашининг навбатдаги 48-сессияси бўлиб ўтди

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.