янгиликлар


НАВБАҲОРДА ЁШЛАР ФЕСТИВАЛИ БЎЛИБ ЎТДИ

Бугун Навбаҳор туманидаги "Марказий истироҳат боғи"да "Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!" шиори остида гала коньцерт дастури бўлиб ўтди. Ушбу дастурда сектор раҳбарлари, ёшлар етакчилари, фестивал доирасидаги мусобақаларда ғолибликни қўлга киритган ёшлар, волонтёрлар ва туманнинг фаол ёшлари иштирок этдилар.

"Янги Ўзбекистон ёшлари бирлашайлик" шиори остидаги ёшлар фестивалининг "Беш ташаббус олимпиадаси" доирасида ўтказилган  мусобақа ва тадбирларда, танловларда ғолибликни қўлга киритган бир гуруҳ ёшларга ҳокимликнинг диплом, қимматбаҳо совғалари топширилди. 

Шунингдек, ёшлар дафтарига киритилган ёшларга тикув машиналари, пайвандлаш ускуналари ва ўзини-ўзи банд қилиш учун бир неча турдаги асбоб-ускуналари топширилди.

Дастурда маданият ходимлари ва хонандаларнинг куй қўшиқлари ёшларни кайфиятларини кўтариб ўйин кулгилар билан якунланди
янгиликлар
янгиликлар
янгиликлар
янгиликлар
янгиликлар
 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.