Янгиликлар


"Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонун мазмун-моҳиятига бағишланган семинар бўлиб ўтди

Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди раиси Ш.Хамидов томонидан жорий йилнинг 22 июнь куни Навбаҳор туман Давлат солиқ инспекцияси биносида янги таҳрирда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг "Тўловга қобилиятсизлик тўғрисида”ги Қонун мазмун-моҳиятига бағишланган семинар бўлиб ўтди. Cеминарда суд раиси томонидан мазкур қонуннинг бугунги кундаги аҳамияти, унинг тадбиркорлар фаолиятида нечоғлик муҳим аҳамичят касб этиши ва ундаги муҳим жиҳатлар хусусида тушунтиришлар берилди. 
Шунингдек, шу куни Навбаҳор туман Давлат солиқ инспекциясининг 78 та хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни ўн кундан кўп муддатга тўхтатиб туриш тўғрисидаги аризалари сайёр суд мажлисида кўриб чиқилди. Шундан аризачининг 63 та аризаси қаноатлантирилган бўлса, 15 таси хўжалик юритувчи субъектлар томонидан аризада кўрсатилган камчиликлар бартараф этилганлиги учун аризачи Навбаҳор туман Давлат солиқ инспекциясининг аризалари қаноатлантиришдан рад этилиб, тадбиркорлар фойдасига қарорлар қабул қилинди. 
Бундан ташқари, суд-ҳуқуқ соҳасида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва эркинликларини янада изчил ҳамда самарали муҳофаза қилиш юзасидан тушунтиришлар берилди.


Навбаҳор туманлараро
иқтисодий суди раиси                                                                              Ш.Хамидов

https://t.me/navbahor_tumani_axborot_xizmati

 
Янгиликлар
Янгиликлар

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.