САЙЁР ҚАБУЛ

Барчамизга маълумки, судларнинг фаолияти ҳам иқтисодиёт соҳасида одил судловни амалга ошириш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларнинг фаолиятига тўсиқ бўлаётган ҳолатларни бартараф этиш ҳамда Президентимизнинг бу борада қабул қилинган фармон ва қарорларида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлашга қаратиб келинмоқда. 
Жорий йилнинг 21 апрель куни Навбаҳор туман "Қизилой” маҳалла фуқаролар йиғини биносида Навбаҳор туманлараро иқтисодий суди раиси Ш.Хамидов, Жиноят ишлари бўйича Навбаҳор туман суди раиси А.Ибодов, ҳамда Фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро суди расиси А.Хамроевлар томонидан тадбиркорлик субъектлари ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, фуқароларнинг мурожаатларини жойларга чиқиб ҳал этиш мақсадида сайёр қабул ўтказилди. 
Сайёр қабул учрашувида фуқаролар, тадбиркорлик субъектлари ва Навбаҳор туман "Қизилой” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаролар қатнашишди унда Ўзбекистон Республикасининг 
2017 йил 3 январдаги "Коррупцияга қарши кураш тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳияти ҳамда мазкур турдаги жиноятларини олдини олиш ва бу жиноятлар учун жазо чоралари ҳақида, оила турмуш муносабатларида содир этилаётган жиноятлар ҳамда қастдан баданга шикаст етказиш жиноятлари ва уларнинг салбий оқибатлари ҳақида, Ўзбекистон республикасининг 2020 йил 17 августдаги "Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги ЎРҚ-633-сонли Қонуни, юзасидан маърузалар қилинди. 
Ташкил этилган сайёр учрашувда суд қарорлари ва ажримлардан норози бўлган, турли ижтимоий-иқтисодий масалаларда ҳуқуқий маслаҳат ва кўмак сўраб келган фуқароларнинг мурожаати тингланди. Ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилиб, уларнинг ечимлари қонун талаблари асосида ҳал қилинди. Бундан ташқари, йиғилишда суд-ҳуқуқ соҳасида фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини янада изчил ҳамда самарали муҳофаза қилиш юзасидан тушунтиришлар берилди.

Навбаҳор туманлараро
иқтисодий суди раиси Ш.Хамидов
САЙЁР ҚАБУЛ
САЙЁР ҚАБУЛ

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.