Таълим жараёни

 

  Сўнгги йилларда ахборот-коммуникация технологиялари шиддатли ривожланаётганлиги туфайли улардан фойдалана олиш, гўёки ўқиш ва ёзишни билишдек муҳим бўлган саводхонлик белгисига айланиб бормоқда. Бу соҳада Таълим жараёнибиргина туман ХТМФМТТЭБ тизимидаги мавжуд 36 та умумтаълим мактабларимизда информатика ўқув хоналарида 634 та компьютер, 5 та AHA электрон доска, хорижий тиллар хоналарида 60 та ноутбук, 40 дан зиёд видеопроекторлар, DVD монитолалар ва фанлар бўйича 130 дан ортиқ электрон дарсликлар борлигини айтиш мумкин. Электрон дарсликлар ва ахборот-коммуникация технологиялари воситаларидан фойдаланиб мактаб ўқувчиларига дарс ўтилганда юқори самара бериши тажрибада ўз тасдиғини топган. Шу сабабли фан ўқитувчилари бу воситалардан фойдаланиб дарс ўтишни билиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Халқ талими вазирлигининг 2014 йил 20-февралдаги 38-сонли буйруғи асосида информатика фани ўқитувчилари томонидан 2014-2015 ўқув йили давомида гуруҳлар ташкил қилиниб, барча фан ўқитувчилари 30 соатлик курсларда ўқитилди ва бу эса жорий ўқув йилида ҳам давом эттирилмоқда. Эгалланган билим асосида ўқитувчилар ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиб ёшларимизга билим беришмоқда.

Жонибек ҚАБУЛОВ,

туман ХТМФМТТЭБ ходими.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.