Бош саҳифа > Yangiliklar / Xalq ta`limi > Эртанги кунга бошловчи маёқ

Эртанги кунга бошловчи маёқ


18-09-2015, 17:24. Муаалиф: info

Ватанимиз мустақиллигининг 24 йиллиги арафасида муҳтарам Юртбошимизнинг "Она юртимиз бахту иқболи ва буюк келажаги йўлида хизмат қилиш-энг олий саодатдир” деб номланган янги китоби "Ўзбекистон” нашриёти томонидан чоп этилди. Бу эса истиқлол айёмида китобхонлар учун муносиб туҳфа бўлди.

Эртанги кунга бошловчи маёқКитоб 304 саҳифадан иборат бўлиб, "Бизнинг мақсадимиз-эркин ва фаровон, демократик ҳаёт қуриш”, "Мустақиллик-тоғдек таянчмиз, қудратли заминимиздир”, "Кеча ким эдигу бугун ким бўлдик? Эртага қандай марраларни эгаллашимиз керак?”, "Сайлов-демократиянинг олий шаклидир”, "Тарих-бамисоли кўзгу”, "Ўзбек модели-ўзини оқлаган, ёруғ истиқболимизни белгилаб берган тараққиёт йўли”, "Қишлоқ тараққий топса, юртимиз обод, ҳаётимиз янада фаровон бўлади”, "Ободлик-кўнгилдан бош-ланади”, "Замонавий раҳбар доимо олдинга интилиб яшаши керак”, "Кексалар-хонадонимизнинг файзу фариштаси”, "Фарзандларимиз биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта бахтли бўлишлари шарт”, "Халқимизга тинчлик ва омонлик керак” каби 13 та бўлимни ўз ичига олган.

Шунингдек, ушбу тўпламдан мамла-катимизда 2015 йилнинг январ-май ой-ларида ўтказилган давлат тадбирларида, жорий йилнинг 29 март куни бўлиб ўтган Президент сайлови олдидан давлатимиз раҳбарининг Қорақалпоғистон Респуб-ликаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри сайловчилари вакиллари билан бўлган учрашувлардаги нутқ ва маърузаларида билдирилган энг муҳим фикр ва ғоялар ўрин олган.

Китобни ўқирканмиз, унда биз учун энг азиз ва улуғ неъмат бўлган мустақиллик нима, мустақиллик бизга нима берди? деган саволларга манбада муҳтарам Президентимиз томонидан аниқ жавоблар берилган.

"Айнан мустақиллик иқтисодий ҳаётимизда собиқ Марказдан туриб режалаштирилган эскича маъмурий-буйруқбозлик тизимидан, бир ёқлама ривожланган ночор иқтисодиётдан воз кечиб, эркин бозор иқтисодиётига ўтиш, мамлакатимизни янгилаш ва модернизация қилиш, хусусий мулкни ҳар томонлама ривожлантиришга қаратилган қатъий ислоҳотларни амалга ошириш учун мустаҳкам замин яратиб берди” дея ёзади Ислом Каримов Мустақиллик бизга, халқимизга нима берди? деган саволга атрофлича жавоб бераркан, бундан ташқари китобда Юртбошимиз Ўзбекистон Республикасининг мустақилликдан олдинги аҳволи ва истиқлолдан кейин ўтган 24 йил давомида дунё миқёсида тан олинаётган ютуқлари ҳақида ҳам тўхталиб ўтаркан, бу каби марраларгаэришишнинг туб моҳиятини аниқ фактлар асосида ёритиб беради.

Китобда ҳеч бир соҳа муаллифнинг нуқтаи назаридан четда қолмаган. Масалан, маънавият, огоҳлик, қиз болаларнинг бугунги ва эртанги тақдири ҳамда аёлларимиз, оналаримизга бўлган меҳрини Ислом Каримов шу қадар самимият, куюнчаклик, жонкуярлик билан ёзадики, уларни ўқирканмиз, ўз халқини, миллат оналарини беқиёс меҳр-муҳаббат билан севган, бошига кўтарган, ўз ҳурмат эътиборини давлат сиёсати даражасига айлантира олган Давлат раҳбаригина бундай буюк ишларга қодир эканини юрак-юракдан ҳис этамиз. Яна шуни ҳам ишонч билан таъкидлаш керакки, бугун юртимизда ёшларга яратиб берилаётган кенг имкониятлар, аёлларимизнинг турмуш тарзини кўтариш, уларнинг жамиятдаги ролини оширишга қаратилган сиёсат, болаларимизнинг соғлом ва баркамол бўлиб ўсишлари учун олиб борилаётган саъйи ҳаракатлар ҳеч қайси бир давлатда кузатилмайди. Бу каби одилона ва оқилона сиёсатнинг бошида эса муҳтарам Юртбошимиз турибди.

Шу ўринда мен дунё тан олган ёзувчи, атоқли давлат арбоби Чингиз Айтматовнинг ушбу фикрларини келти-ришни жоиз топдим. Чингиз Айтматов "Тарихнинг энг қийин палласида ўзига хос сиёсий селикция рўй берди.” Бу селекция тарих саҳнасига энг керакли шахсни олиб чиқди. Ислом Каримов нафақат Ўзбекистон, балки Туркистон заминида ўзининг энг иродали, қатъиятли раҳбар эканини намойиш қилди. Бу-тарихда шахснинг қандай ҳал қилувчи роль ўйнаши мумкинлигини кўрсатди. Тарих Ислом Каримовнинг ҳақиқатан ҳам замонавий цивилизациямизнинг энг улкан фигураларидан бири эканини кўрсатди” деб ёзади.

Ҳа, ҳақиқатан ҳам Ислом Каримов энг қийин ҳамда таҳликали вазиятда давлат тепасига келди. Ўзбек халқининг истиқлолдан кейинги тарихи, тараққиёти бу зотнинг номи билан боғлиқ. Азиз ёшлар! Сиз Ўзбекистонимизнинг эртанги порлоқ ва нурафшон кунини қурувчиларисиз. Бу йўлда муҳтарам Юртбошимиз ҳамда она халқимиз сизга суянади. Бу китобда ана шу ҳақида ҳам сўз боради. Ўйлайманки ушбу китоб сизга ҳамиша маёқ бўлиб хизмат қилади.

Зулайҳо ЭГАМОВА,

туман ХТМФМТТЭБ ўқувчиларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш шўъбаси раҳбари.

 


Ортга қайтиш