НАВБАҲОР ТУМАНИ ЯШИЛ ҲУДУДГА АЙЛАНАДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида жорий йилнинг 2 ноябрь куни аҳолини уй-жой билан таъминлаш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида барча ҳудудларда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида кўкаламзорлаштириш ишларини кучайтириш бўйича бир қатор топшириқлар белгилаб берилган эди.
Ушбу топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Навбаҳор туманида «Яшил макон» лойиҳасига старт берилди. Лойиҳа доирасида Навбаҳор тумани ҳокими Л.Облақулов ва сектор раҳбарлари яхши ниятлар билан кўчат ўтқазишни бошлаб бердилар.
Президентимиз топшириғидан руҳланган навбаҳорлик бободеҳқонлар ва фермер хўжаликлари раислари туман ҳудудидаги йўл ёқасидаги 70 гектар ер майдонларига манзарали, мевали дарахт кўчатлари ҳамда ток кўчатларини воиш усулида экишни бошлаб юборишди.
Келгусида бу каби лойиҳалар туманнинг бошқа ҳудудларида ҳам жадаллик билан амалга ошириш режалаштирилган. 
НАВБАҲОР ТУМАНИ ЯШИЛ ҲУДУДГА АЙЛАНАДИ
НАВБАҲОР ТУМАНИ ЯШИЛ ҲУДУДГА АЙЛАНАДИ
НАВБАҲОР ТУМАНИ ЯШИЛ ҲУДУДГА АЙЛАНАДИ
НАВБАҲОР ТУМАНИ ЯШИЛ ҲУДУДГА АЙЛАНАДИ
НАВБАҲОР ТУМАНИ ЯШИЛ ҲУДУДГА АЙЛАНАДИ
НАВБАҲОР ТУМАНИ ЯШИЛ ҲУДУДГА АЙЛАНАДИ
НАВБАҲОР ТУМАНИ ЯШИЛ ҲУДУДГА АЙЛАНАДИ                                                                                                                             

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.