Махсус тактик ўқув машқи ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари Штаб бошлиғининг 2021 йил 25 август кунидаги 102-сонли ҳамда Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғининг 2021 йил 27 август кунидаги 335-сонли "Пахта-2021” мавсумига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш даврида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, бу борадаги тадбирларни самарали ташкил этиш тўғрисидаги буйруқномаси, Навбаҳор туман хокими - Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2021 йил 30 январдаги 1-сонли буйруқлари талабларидан келиб чиқиб, "Пахта-2021” мавсумида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларни олдини олиш мақсадида, тегишли хизматлар билан ҳамкорликда Навбаҳор туман "Кескантерак” маҳалласида жойлашган "NAVBAHOR TEKSTIL”МЧЖга қарашли Г.Ҳасанов пахта қабул қилиш масканида махсус тактик ўқув машқи ташкил этилди. 
Тадбир ўтказишдан асосий мақсад туман Г.Ҳасанов пахта қабул қилиш маскани ҳудудида фавқулодда вазиятлар содир бўлганда раҳбарлар таркиби, фуқаро муҳофазаси тузилмалари шахсий таркибини ҳамда туман ФВДТ хизматларини хабардор этиш бўйича тушунчалар шакллантиришдан иборат.
Тадбирда туман Миллий гвардия қўриқлаш отряти ходимлари, туман ИИБ ходимлари, туман тиббиёт бирлашмасидан ходимлар, туман СЭО ва ЖСХ бўлими мутахасислари, "Навбаҳортумангаз” бўлими, туман электр тармоқлари корхонаси ходимлари, соҳага алоқадор барча ҳамкор ташкилотлар ҳамда туман ФВБ бошлиғи И.А.Ҳосилов бошчилигида 6-ЁҚҚ қутқарувчилари иштирок этишди.
Махсус тактик ўқув машқи ташкил этилди
Махсус тактик ўқув машқи ташкил этилди
Махсус тактик ўқув машқи ташкил этилди
Махсус тактик ўқув машқи ташкил этилди
Махсус тактик ўқув машқи ташкил этилди
Махсус тактик ўқув машқи ташкил этилди
Махсус тактик ўқув машқи ташкил этилди

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.