Халқ депутатлари Навбаҳор туман Кенгашининг навбатдан ташқари IV сессияси бўлиб ўтди

Халқ депутатлари Навбаҳор туман Кенгашининг навбатдан ташқари IV сессияси бўлиб ўтдиЖорий йилнинг 9 июн куни туман ҳокимлигининг катта мажлислар залида Халқ депутатлари Навбаҳор туман Кенгашининг навбатдан ташқари IV сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда Навоий вилояти ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Турдимов Эркинжон Оқбўтаевич, туман ҳокими, туман ҳокимининг ўринбосарлари, корхона, ташкилот ва ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари ҳамда сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари раҳбарлари иштирок этишди.

Халқ депутатлари Навбаҳор туман Кенгашининг навбатдан ташқари IV сессияси бўлиб ўтдиБўлиб ўтган сессия кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди.

1. Халқ депутатлари Навбаҳор туман Кенгаши ҳузурида "Жамоатчилик назорати Кенгаши”ни ташкил этиш тўғрисида.

2. Навбаҳор туманида 2015 йил ҳосили учун парваришланаётган ғўза майдонларида қолоқликни бартараф этиш бўйича ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш тўғрисида.

Сессия сўнгида кун тартибидаги масалалар юзасидан қарор қабул қилиниб келгусида қилиниши лозим бўлган ишлар белгилаб олинди.

 

Ж.Мардонов

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.