МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИГА ЯНА БИР ТУҲФА

Айни кунларда Республикамиз миқёсида "Обод қишлоқ ва обод маҳалла” Давлат Дастури ҳамда  "Инвестиция” дастури доирасида умумтаълим мактаблари қайтадан қурилиб, реконструкция қилиниб, мукаммал таъмирлашдан чиқарилиб фойдаланишга топширилмоқда. 
Жумладан, Навбаҳор туманининг "Армижон" маҳалласида жойлашган 18-сонли умумтаълим мактабининг 624 ўринли ўқув биноси  "Меҳрангиз Б-2002” МЧЖ томонидан жами  3 млрд 494 млн сўм маблағ ҳисобига мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилиб фойдаланишга топширилди.
Ҳозирги кунда муассасанинг 7 та маъмурият ва 26 та ўқув хоналари, 1 та спорт зал,  1 та мактаб ошхонаси ҳамда фаоллар залида тўлиқ таъмирлаш ишлари олиб борилди.
Бундан ташқари мактаб атрофи яъни 510 метр масофа темир панжара билан ўралиб, 1880 метр жойга бетон қопламалар ётқизилди. Шунингдек, муассасанинг тўлиқ моддий техника базаси янгиланди, жумладан  парта, столлар, 20 дона доска, 40 дона шкаф ҳамда кутубхона учун стиляжлар етказилиб берилди. 
Мактаб биноси янги ўқув йилида 311 нафар ўқувчиларга сабоқ берилиши учун шай ҳолатга келтирилди. 
Жорий йилнинг 30 август санасида мазкур мактабда очилиш маросими ўтказилди. Маросимда жами 200 нафардан ортиқ ўқувчилар, ота-оналар, маҳалла фаоллари, мактабнинг фахрий устозлари иштирок этишди.  
Тадбирни вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи М.Шамуратов, туман ҳокими ўринбосари К.Аллаев ҳамда туман халқ таълими бўлими мудири Х.Раҳматовлар тадбирни очиб бериб, ўз табрикларини йўлладилар.
 Ўтган 2020-2021 ўқув йилида мактаб ўқитувчиларнинг иш тажрибалари туман ва вилоят миқёсида оммалаштирилди, шунингдек, мактаб ўқувчилари туман фан олимпиадаларида фахрли ўринларни эгаллаган. Бундан ташқари, китобхонлик тадбирларида фаол қатнашиб келишмоқда. Ушбу ўқувчилар келгуси янги ўқув йилида бундан юқори марраларни забт этиб, республика миқёсида Навбаҳор тумани шаънини муносиб ҳимоя қилишларига ваъда беришди.                  МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИГА ЯНА БИР ТУҲФА
МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИГА ЯНА БИР ТУҲФА
МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИГА ЯНА БИР ТУҲФА
МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИГА ЯНА БИР ТУҲФА
МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМИГА ЯНА БИР ТУҲФА                                                                                           

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.