Бош саҳифа > Yangiliklar / Me`yoriy hujjatlar > БОЛА ҲУҚУҚЛАРИ ДАВЛАТ ҲИМОЯСИДА

БОЛА ҲУҚУҚЛАРИ ДАВЛАТ ҲИМОЯСИДА


29-05-2015, 17:13. Муаалиф: info

Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, кафолатлашни назарда тутувчи халқаро ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхатининг бошида "Ҳамма одамлар ўз қадр-қиммати ҳамда ҳуқуқларида эркин ва тенг бўлиб туғиладилар...” деган улуғвор эъти-роф билан бошланувчи Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси туради. 1959 йилда Бола ҳуқуқлари декларациясини қабул қилиш орқали Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бутун инсониятни, ота-оналар, давлатлар ҳукуматларини болаларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини тан олишга, уларга риоя қилишга чақирган эди. Тавсия характердаги ушбу декларация бола ҳуқуқлари соҳасидаги улкан ўзгаришлар даврини бошлаб берди. Бола ҳуқуқларига доир биринчи ва асосий халқаро ҳуқуқий ҳужжат-Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция БМТ томонидан 1989 йилнинг 20 ноябрида қабул қилинган. 54 моддадан иборат ушбу конвенция айни пайтда бола ҳуқуқларининг халқаро миқёсида ҳимояланишига хизмат қилиб келмоқда ва у бола ҳуқуқларига доир миллий қонунчиликни ривожланишининг мукаммал андозаси саналади.

Ўзбекистон мустақилликка эришгандан сўнг ратификация қилган дастлабки халқаро ҳуқуқий ҳужжатлардан бири ҳам Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция бўлган эди. 1992 йил 9 декабрда ушбу конвенция имзоланар экан, Ўзбекистон дунёнинг 193 давлати қаторида бола ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашга доир қатор мажбуриятларни ўз зиммасига олди. Ўтган йиллар давомида ушбу ҳужжат нормаларини миллий қонунчи-лигимиизга имплементация қилиш, халқаро шартномалар бажарилишини ҳуқуқий тартибга солиш бўйича 100 дан зиёд қонун, фармон, қарор ва бошқа норматив ҳужжатлар қабул қилинди. Жумладан, Фуқаролик, Оила, Меҳнат, Жиноят, Жиноят процессуал кодексларида, "Ўзбекистон Республикасида ёш-ларга оид давлат сиёсатининг асослари тўғрисида”ги, "Таълим тўғрисида”ги, "Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги тўғрисида”ги, "Фуқаролар соғлигини сақлаш тўғрисида”ги, "Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги, "Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги қонунларда, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ этиш бўйича давлат дастури, Мактаб таълимини ривожлантириш давлат умуммиллий дастури ва бошқа қатор ҳужжатларда бола ҳуқуқлари муҳофазасига доир нормалар ўз ифодасини топди.

"Ёшлар йили”, "Баркамол авлод йили”, "Соғлом бола йили” давлат дастурлари ва миллий ҳаракат режаларининг жорий этилиши эса юртимизда болалар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳар томонлама ҳимоя қилиш борасида ўзига хос ҳуқуқий анъана шаклланганини намоён этди. Болаларга ва ёш авлодга бўлган эътибор ҳамда ғамхўрлик давлатимиз сиёсатининг бош мезонларидан бири бўлиб қолаверади.

Б.ШЕРМАТОВ,

Фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор

туманлараро суди девонхона мудири.



Ортга қайтиш