Огоҳлик давр талаби

2015 йил 13 май куни Навбаҳор туманидаги 17-умумий ўрта таълим мактабида "Хашман” ва "Вомитан” маҳаллалари фаоллари ва уюшмаган ёшлар иштирокида "Жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар ҳамда ўз жонига суиқасд қилиш” ҳолатларининг олдини олиш мақсадида учрашув ташкил этилди.

Учрашувда туман ҳокимлиги, туман прокуратураси, туман ИИБ, туман хотин-қизлар қўмитаси, "Маҳалла” хайрия жамоат фонди, "Нуроний” жамғармаси, "Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши, туман бош имом хатиби, туман тиббиёт бирлашмаси, туман ХТМФМТТЭБ, касб-ҳунар коллежлари, ҚФЙ ва МФЙ раислари ва ходимлари иштирок этишди.

Учрашувда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликлар ҳамда ўз жонига суиқасд қилиш ҳолатларининг олдини олиш, нотинч оилалар билан индивидуал ишлашни кучайтириш, ўз жонига қасд қилиб вафот этмаган фуқароларга психологлар бириктириб, уларни соғлом турмуш тарзига қайтариш ва бошқа масалалар юзасидан мутахассислар томонидан маърузалар қилиниб, тушунчалар берилди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.