Ногиронлиги бўлган шахсларга берилган айрим имтиёзлар?

Ногиронлиги бўлган шахсларга берилган айрим имтиёзлар?

 

Меҳнат кодексининг 68-моддасига мувофиқ, давлат:

-ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахсларга, шу жумладан, ўн тўрт ёшга тўлмаган болалари, ногиронлиги бўлган болалари бор ёлғиз отага ёки онага, шунингдек, кўп болали оилаларнинг ота-оналарига;

Ногиронллиги бўлган ва пенсия ёшига яқинлашиб қолган шахсларга ишга жойлашишда қўшимча кафолатларни таъминлайди.

Қўшимча кафолатлар қуйидагиларни орқали таъминланади:

қўшимча иш жойлари, ихтисослаштирилган корхоналар, шу жумладан ногиронлиги бўлган шахслар меҳнат қиладиган корхоналар барпо этиш;

махсус ўқув дастурларини ташкил этиш;

корхоналарга мазкур тоифадаги фуқароларни ишга жойлаштириш учун минимал иш жойларини белгилаш;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа чора-тадбирларни амалга ошириш.

Шунингдек, ногиронлилиги бўлган шахслар меҳнатидан фойдаланиш мақсадида улар учун қўшимча иш жойлари ташкил этувчи корхоналарга бериладиган имтиёзлар жамоа келишувларида белгиланади.

Меҳнат кодексининг 220-моддасига кўра иш берувчи белгиланган минимал иш жойлари ҳисобидан иш жойларига ишга жойлаштириш тартибида маҳаллий меҳнат органи томонидан йўлланган ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилиши шарт.

 

Бундан ташқари, қонунчиликка кўра, ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситалари тўхтаб туриши учун бозорлар, савдо мажмуалари ва бошқа объектлар ҳудудларидаги автотураргоҳларнинг кириш ва чиқиш қулай бўлган қисмида тўхтаб туриш жойлари ташкил этилади.

Ногиронлиги бўлган шахслар автотранспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойлари тўхтаб туриш жойи умумий майдонининг камида 5 фоизини (камида 2 та жой) ташкил этиши лозим.

Мазкур тўхтаб туриш жойларига  "5.15. Тўхтаб туриш жойи ва "7.17. ногиронлиги бўлган шахслар” йўл белгилари ўрнатилади.

Шунингдек, ушбу тўхтаб туриш жойларидан фойдаланганлик учун ҳақ олинмайди.

 

Қонунчиликда ногиронлиги бўлган шахслар учун бошқа имтиёзлар ҳам кўзда тутилган.

 

 

Навбаҳор туман адлия бўлими бошлиғи              Н.Э.Исроилов

 

 

Ногиронлиги бўлган шахсларга берилган айрим имтиёзлар?

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.