Навбаҳор давлат ўрмон ишлаб чиқариш корхонасида туман маркази ва аҳоли яшаш масканларини кўкаламзорлаштириш учун 2 500 донадан ортиқ сасна, 1000 донадан ортик мажевенник, шарқ туяси, япон сафораси, мевали дарахтлардан ёнғоқ, олма, ўрик, бодом ва бошқа кўчатлар етказиб берилди. Шу билан бирга 3 гектар майдонга элдор саснаси, шарқ туяси, тут ва бошқа манзарали ниҳоллардан кўчатхона ташкил қилиниб, экилди. Манзарали дарахт ва буталарнинг уруғларидан кўчатхона ташкил қилиш мақсадида 2 гектар майдонга япон сафораси, аморфия, айланд, клён, шумтол уруғлари экилди. Ташкил қилинган кўчатхоналар суғорилмоқда. Ҳозирги кунда кўчатхона ва ниҳолхона ташкил қилиш учун 5 гектар ер майдони шудгор қилинди. Мавжуд токзорларга малакали мутахассис маслаҳати билан ишлов берилди. Қимматбахо берёза, лола дарахти, совун дарахтлари уруғларини интенсив усулда экиш учун ер экишга тайёр ҳолга келтириб қўйилди.