Икки ёшгача бола пули кимларга берилади?

Савол-жавоб.

 

Савол:  Икки ёшгача бола пули кимларга берилади?Икки ёшгача бола пули кимларга берилади?

 

Жавоб: Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сон қарори билан тасдиқланган "Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 8-бандида "Болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам ҳар бир оила аъзосига ўртача ойлик жами даромад миқдори жами даромад аниқланаётган давр учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 52,7 фоизидан ортиқ бўлмаган оилаларга тайинланади” деб кўрсатилган. Шу низога мувофиқ ариза берувчи оиланинг даромади белгиланган меъёрдан ошмаса бола парвариши бўйича нафақа тайинланади.

 

Савол:Бола пулини олиш учун қандай ҳужжатлар талаб қилинади?

 

Жавоб: Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сон қарори билан тасдиқланган "Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг                    13-бандига мувофиқ болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам тайинлаш тўғрисидаги ариза фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи раиси номига берилади. Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

-оиланинг таркиби ва даромадлари тўғрисидаги маълумотлар ҳамда ушбу даромадларни тасдиқловчи ҳужжатлар;

-болаларнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалари нусхалари;

Изоҳ: Агар фуқаро асосан яшаб турган жойи бўйича нафақа ва моддий ёрдам олмоқчи бўлса ариза қўшимча равишда доимий яшаш жойи бўйича болали оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам тайинланмаганлиги ва тўланмаганлиги тўғрисида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан берилган маълумотнома ҳам тақдим қилиши лозим.

 

Савол: Қачон бола пулини бериш рад этилади?

 

Жавоб: Ҳар бир оила аъзосига ўртача ойлик жами даромад миқдори Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги 44-сон қарори билан тасдиқланган "Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг                8-бандида кўрсатилган меъёрдан ошиб кетса ариза рад қилинади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш тизимини идоралараро электрон ўзаро ҳамкорликни қўллаган ҳолда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 3-иловасининг 19-бандида кўрсатилган ҳолатлар бўлса ҳам ариза рад қиланади, булар:

-идоралараро электрон ахборот тизими орқали кадастр ахборот тизимида ариза берувчи ва унинг оила аъзоларида жами биттадан ортиқ кўчмас мулк мавжудлиги;

-ариза берувчи ёки унинг оила аъзоларида:

-ишлаб чиқарилган муддати 10 йилдан ошмаган, техник ҳолати соз бўлган автотранспорт воситаси мавжудлиги;

-жами икки ва ундан ортиқ, техник ҳолати соз бўлган автотранспорт воситалари мавжудлиги;

-даромадларнинг расмий манбаларига эга бўлмаган ва охирги олти ой мобайнида меҳнат органларига мурожаат қилмаган ва ҳисобда турмаган ёки ҳақи тўланадиган жамоат ишлари иштирокчиси ҳисобланмаган оиланинг меҳнатга лаёқатли аъзоси мавжудлиги.

 

 

         Навбаҳор туман

адлия бўлими бошлиғи                                            Н.Исроилов

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.