Савол беринг-жавоб берамиз.

Савол беринг-жавоб берамиз.

 

Савол: Кимларга таътил уларнинг ҳоҳишига кўра ёзги ёки улар учун қўлай бўлган бошқа вақтда берилади?

Жавоб: Таътил бериш вақти ҳақида ходим таътил бошланишидан камида ўн беш кун олдин хабардор қилиниши керак.

Қуйидаги ходимларга таътил уларнинг хоҳишига кўра ёзги ёки улар учун қулай бўлган бошқа вақтда берилиши керак:

-ўн тўрт ёшга тўлмаган битта ёки ундан ортиқ болани (ўн олти ёшга тўлмаган ногирон болани) тарбиялаётган ёлғиз ота, ёлғиз онага (бева эркаклар, бева аёллар, никоҳдан ажрашганлар, ёлғиз оналарга) ва муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг хотинларига;

-I ва II гуруҳ ногиронларига;

-1941 – 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ва имтиёзлари бўйича уларга тенглаштирилган шахсларга;

-ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларга;

-таълим муассасаларида ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда ўқиётганларга;

-жамоа шартномаси, келишувида назарда тутилган бошқа ҳолларда.

Таътилдан фойдаланишнинг жадвалда белгиланган вақти ходим билан иш берувчининг келишувига биноан ўзгартирилиши мумкин.

Навбаҳор туман адлия бўлими бошлиғи Н.Э.Исроилов

 

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.