Ҳуқуқий кафолат

Фуқароларнинг мурожаат қилиш ҳуқуқи инсон ҳуқуқлари таъминланиши ва самарали ҳимоя қилинишининг муҳим омилларидан бири бўлиб, миллий қонунчилигимизда бу масалага алоҳида ўрин берилган.

Ҳуқуқий  кафолат2014 йил 4 декабрда матбуотда эълон қилинган Ўзбекистон Рес-публикасининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни фуқароларнинг давлат органларига мурожаат этиши тартибини янада такомиллаштирди.

Ушбу Қонун V боб, 31 та моддани ўз ичига олган бўлиб, Қонуннинг асосий мақсади давлат органлари ва давлат муассасаларига жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборатдир. Жисмоний ва юридик шахслар давлат органларига мурожаат этиш ҳуқуқига эга. Мурожаат этиш ҳуқуқи ихтиёрий амалга оширилиб, ҳеч ким бирон-бир мурожаатни ҳимоя қилишга ёки унга қарши қаратилган ҳара-катларда иштирок этишга мажбур қилиниши мумкин эмас. Қонунда мурожаатларнинг шакллари, турлари, уларга қўйиладиган талаблар белгиланди. Мурожаатлар, уларнинг тури ва шаклидан қатъий назар, бир хил аҳамиятга эга.

Қонунда жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш, мурожаат этиш ҳуқуқларининг кафолатлари мустаҳкамланди. Мурожаатларни бериш ва уларни кўриб чиқиш тартиби, муддатлари, мурожаатларни кўрмай қолдириш асослари, мурожаатларни кўриб чиқишда жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда давлат органларининг мажбуриятлари, моддий зарарнинг ўрнини қоплаш ва маънавий зиённи компенсация қилиш, мурожаатлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарликка оид қоидалар ҳам қонунда ўз ифодасини топди.\

Ушбу Қонуннинг аввалги қонундан афзаллиги шундаки, бу қонунда юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш билан боғлиқ ижтимоий муноса-батлар ҳуқуқий тартибга солинди. Ушбу соҳадаги қонунбузилиши учун жавобгарлик белгиланиб, давлат органларига, мансабдор шахсларга мурожаат қилиш тартиби аниқлаштирилди. Бу илгари қонун йўли билан белгиланмаган эди. Бундан ташқари замон талабларидан келиб чиқиб, электрон шаклда мурожаат қилиш ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамланиб, жис-моний ва юридик шахслар белгиланган тартибда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда тегишли идора ёки мансабдор шахсларга мурожаат қилиши мумкин.

Гуллола ЎРИНБОЕВА,

туман давлат нотариал идораси нотариуси.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.