Коррупцияга қарши курашишда янги давр ва янги вазифалар

Коррупцияга қарши курашишда янги давр ва янги вазифалар

Мамлакатимиз президенти муҳтарам Шавкат Мирзиёев раислигида 30-июнь куни  ўтказилган одил судловни таъминлаш ва коррупцияга қарши курашиш борасидаги вазифалар муҳокакмасига бағишланган видеоселектр йиғилишида ушбу масала юзасидан ўтказилаётган муҳокама қилинди. Жумладан , 143 та давлат хизмати електрон шаклга ўтказилиб , 35та идорада талаб қилинадиган хужжатлар сони ва хизмат кўрсатиш вақти 2баробарга қисқарди . Маълумки , 29 июнь куни Ўзбекистон Респубилкаси Президенти Коррупцияга қарши курашиш агентлигини ташкил етиш тўғрисидаги фармонни қабул қилди.

            Агентлик тармоқ ва ҳудуд раҳбарлари билан бирга қуйидаги вазифаларни амалга оширади.

            Биринчидан , барча вилоят , туман (шахар) ҳокимлари ўз ҳудудларида , тармоқ рахбарлари ўз тизимларида агентлик билан бирга бир ой муддатда Коррупциядан ҳоли дастурни ишлаб чиқади. Бунда очиқлик ва ошкораликни таъминлаш ҳамда соҳаларни рақамлаштириш енг асосий вазифа бўлади.

            Иккинчидан , коррупциянинг олдини олишда таъсирчан парламент ва жамоатчилик назорати йўлга қўйилади. Жумладан, агентлик коррупцичга қарши курашиш ишларининг ҳолатини таҳлил қилиб,ҳар йили Президент ва Олий Мажлис палаталарига миллий ҳисобот киритиб боради.

            Учинчидан, коррупцияга қарши курашишда кадрлар тайёрлаш масаласига жиддий  еътибор берилади. Бунинг учун Давлат бошқарув академияси ва Тошкент давлат  юридик университетида коррупция муоммоларини ўрганиш бўйича алоҳида модули, махсус кафедра ва магистратура мутахассислиги очилади. Шунингдек, раҳбар ходимлар, айниқса, ҳокимларнинг бу борада билим ва кўникмасини шакллантириш бўйича малака ошириш курслари ташкил етилади.

            Ушбу йиғилиш якуни юзаидан шуни ҳулоса қилиш мумкинки, мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш йўлидаги ислоҳотлар янги даврга қадам қўймоқда ва бу янги давр юртимиз тараққиёти учун хизмат қилади.

Навбаҳор туман статистика бўлими мутахассиси              Н. Носиров

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.