Хорижий инвестицияларни ўзлаштириш
Бугунги кунда тадбиркорларнинг инвестицион салоҳиятини ошириш мақсадида чет эллик ҳамкор ташкилотларнинг ва хорижий кредит маблағларни ўзлаштириш жадал суратларда олиб борилмоқда. Бунинг мисоли тариқасида туманимизда қурилаётган замонавий иссиқхона негизида "Навбаҳор Агро лимон” МЧЖ томонидан жорий йилнинг 1-ярим йиллигида 2 миллион 600 минг АҚШ доллари хорижий кредит маблағлари, шунингдек вино маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича "Парадес Гарден” хорижий қўшма корхонаси томонидан 400 минг АҚШ доллари тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб қилиниб, жами тадбиркорлар томонидан 3 миллон АҚШ доллари қийматидаги хоржий маблағларни жалб қилган. Ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 87% га яъни 1 миллион
600 минг АҚШ доллари зиёд маблағлар жалб қилинганини кўрсатади.