ҒАЛЛА ЕТИШТИРИШДА НАВБАҲОР ТАЖРИБАСИ

ҒАЛЛА ЕТИШТИРИШДА НАВБАҲОР ТАЖРИБАСИ
Навбаҳорлик фермерлар томонидан ғалла етиштиришда ўзига хос мактаб яратилган. Ўтган мавсумда ғалладан мўл ҳосил олган фермерларимиз давлатга шартнома режаларидан ортиқроқ сара дон топширмоқдалар. Бу йилги ҳосилнинг чўғи ҳам чакки эмас. Туман штабидан олинган маълумотларга кўра, "Қўрғон тўп”, "Диёрбек Ҳамид келажаги”, "Оғабек Озодбек” ва "Виал Агро” фермер хўжаликларида шартнома режалари бажарилган. Жорий йилда туманимиз фермерлари 8682 минг гектар ерга 21636 тонна ғалла топшириш бўйича шартнома қилишган. Мавжуд 24 та ўрим отряди томонидан янчилган ғалла "Навоий дон маҳсулотларига қарашли Навбаҳор дон қабул қилиш шаҳобчаси" га топшириляпти. Шаҳобчамизга 30 та мавсумий иш ўрни яратиб, ишчилар қабул қилдик, —дейди маскан мудири Қувондиқ Нуруллаев. Масканга дон тўла келаётган машиналарнинг кети узилмайди. Бу юртимизга барака кириб келаётганидан далолатдир
ҒАЛЛА ЕТИШТИРИШДА НАВБАҲОР ТАЖРИБАСИ
ҒАЛЛА ЕТИШТИРИШДА НАВБАҲОР ТАЖРИБАСИ
ҒАЛЛА ЕТИШТИРИШДА НАВБАҲОР ТАЖРИБАСИ
ҒАЛЛА ЕТИШТИРИШДА НАВБАҲОР ТАЖРИБАСИ
ҒАЛЛА ЕТИШТИРИШДА НАВБАҲОР ТАЖРИБАСИ

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.