Коронавирус пандемияси даврида - иқтисодиёт!

Коронавирус пандемияси даврида - иқтисодиёт!

 

 

Жаҳон миқёсида коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишда, шу жумладан инсонларнинг ҳаракатланишига чекловлар киритиш ва корхоналар фаолиятини тўхтатиш орқали чоралар кўрилмоқда.

Бу эса энг йирик иқтисодиётга эга мамлакатларда ишлаб чиқариш ва истеъмол ҳажмларининг кескин қисқариши, глобал ишлаб чиқариш занжирлари ва савдо алоқаларининг издан чиқиши, дунё молия бозорларида хом ашё товарлари нархининг пасайиши ва конъюнктуранинг ёмонлашувини келтириб чиқарди.

Глобал иқтисодиёт тизимининг бир қисми бўлган Ўзбекистон иқтисодиётига ҳам мазкур омиллар таъсир қилмоқда, бу эса ўз навбатида ушбу ҳолатнинг салбий таъсирларини юмшатиш бўйича самарали олдини олувчи чоралар кўришни талаб қилади. Бунда туризм, транспорт, фармацевтика ва тўқимачилик саноати каби республика иқтисодиётининг жадал ривожланаётган тармоқларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг барқарорлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш ва бошқа глобал хавф-хатарлар даврида макроиқтисодий барқарорликни, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш, ташқи иқтисодий фаолиятни рағбатлантириш, аҳолини самарали ижтимоий қўллаб-қувватлаш, мамлакат аҳолиси даромадлари кескин пасайиб кетишининг олдини олиш мақсадида давлатимиз раҳбари Муҳтарам Президентимиз томонидан "Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969 ҳамда "Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 3 апрелдаги ПФ-5978 сонли фармонлари қабул қилинди. Мазкур фармонлар доирасида юридик шахслар ҳамда якка тадбиркорларга солиқ ва кредит масалалари бўйича бир қатор имтиёзлар белгилаб берилган. Ушбу фармонларнинг тегишли бандларидан барча ҳудудлар сингари туманимиздаги тадбиркорлик суъбектлари ҳам фойдаланишмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Навбаҳор туманидаги Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мутахассиси

Эрмаматов Хуршид Шералиефич

 

Коронавирус пандемияси даврида - иқтисодиёт!

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.