Қонунлар ижросини таъминлаш ҳар биримизнинг бурчимиздир.

Қонунлар ижросини таъминлаш ҳар биримизнинг бурчимиздир.

Инсон яратилибдики, ҳаётда ўрнатилган маълум қонун-қоидалар асосида истиқомат қилиб келади. Зеро, қонунларсиз бирор бир давлатни ҳам, жамиятни ҳам тасаввур қилиб бўлмайди. Бу ҳаётий меъзон, айниқса, ҳозирги замонамиз учун устувор аҳамиятга эга. Лекин қонунларнинг қабул қилиниши энди ҳаммаси "беш” деганини англатмайди. Қонунлар амалда ижроси таъминлансагина, масъул раҳбарлар ва фуқаролар унинг муҳим эканини англаб етсаларгина ҳақиқий кучга эга бўлади.

Бу борада муҳтарам юртбошимиз Ш.Мирзиёев Конституциямиз қабул қилинганлигининг 26 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишдаги маърузасида ”.. қонунларни қабул қилиш бу ишнинг бир қисми холос. Асосий масала-қонунларнинг мазмун-моҳиятини халқимизга ва масъул ижрочиларга ўз вақтида етказиш, уларнинг ижросини тўғри ташкил этишдан иборатдир, " – деган фикрни билдирган эди.

Бевосита Президентимизнинг 2018 йил 13 апрелдаги "Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан туман (шаҳар) адлия бўлимлари ташкил этилиб, давлат органлари ва ташкилотларининг тузилмаларига қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни етказиш ва ижросини ташкил этиш асосий вазифаларидан бири сифатида белгиланди.

Юқорирдагилардан келиб чиққан ҳолда Навбаҳор тумани адлия бўлими ходимлари томонидан бугунги кунда янги қабул қилинган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар 40 дан ортиқ ташкилот ва муассасаларга электрон тарзда юборилмоқда.

Шу билан бир қаторда, "Навбаҳор адлия билан мулоқот” ижтимоий канали орқали канал аъзоларига қонунчиликдаги сўнги янгиликлар кунлик етказилиши йўлга қўйилган.

Туман ҳокимлигининг расмий веб сайтига ҳам қонунчиликдаги янгиликлар ва бўлим томонидан амалга оширилган ижобий ишлар ҳақидаги маълумотлар жойлаштирилиб, сайт аъзоларининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш чоралари кўрилмоқда.

Шунингдек, тарғибот тадбирлари давомида туман ҳокимлигининг даврий нашри ҳисобланган "Навбаҳор тонги” газетаси, вилоятдаги "Дўстлик байроғи” газетаси ҳамда вилоят телерадиокомпанияси имкониятларидан ҳам фойдаланишига эътибор қаратилмоқда.

Тумандаги тегишли мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил қилинаётган сайёр қабуллар ҳамда уйма-уй юришлар орқали ҳам аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш чоралари кўрилмоқда.

Бундан ташқари, адлия бўлими томонидан ҳар чоракда Халқ депутатлари Навбаҳор туманКенгашига ҳуқуқий тарғибот ва маърифатнинг ҳолати бўйича берилган ахборотларда ҳам аҳолининг ҳуқуқйи саводхонлигини ошириш борасида амалга оширилаётган тарғибот тадбирлари дептатлар эътиборига етказилмоқда.

Ҳозирги коронавирус пандемияси шароитида бўлим ходимлари томонидан янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг халқ оммасига онлайн тарзда етказиш орқали уларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш борасида тарғибот тадбирлари давом эттирилади.

Туманимиз аҳолисидан ўзини қизиқтирган саволлар, ҳуқуқий маслаҳатлар, муаммолар ва мурожаатлар билан Навбаҳор туман адлия бўлимининг 79-562-10-08 телефон рақами ёки ижтимоий тармоқдаги "Навбаҳор адлия билан мулоқот” телеграмм каналига мурожаат қилишларини чорлаб қоламиз.

Зеро, ҳар бир қилинаётган тарғибот ва берилаётган ҳуқуқий маслаҳат туманимиз аҳолисининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга озгина ҳисса қўшса, биз бундан мамнунмиз.

Навбаҳор туман адлия бўлими бошлиғи Н.Э.Исроилов

Қонунлар ижросини таъминлаш ҳар биримизнинг бурчимиздир.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.