Карантин 1 июнгача узайтирилди ва навбатдаги енгилликлар эълон қилинди.

Карантин 1 июнгача узайтирилди ва навбатдаги

енгилликлар эълон қилинди.

 

Республика махсус комиссиясининг 14 майдаги қарори билан Ўзбекистонда амалдаги карантин талаблари 2020 йил 1 июнга қадар узайтирилди.

<!-- [if !supportLists] --> 15   <!-- [endif] --> айдан бошлаб қуйидаги фаолият турларига рухсат берилади: 

"Қизил тоифадаги ҳудудларда:

-якка тартибдаги ҳунармандчилик;

-автомобилларга ва қишлоқ хўжалик машиналарига техник хизмат кўрсатиш; 

-электрон қурилмаларни (компьютер ва маиший техника воситалари) ва алоқа воситаларини таъмирлаш; 

-ижара ва лизинг хизматлари; 

-бухгалтерия соҳасига оид хизматлар (аудиторлик, солиқ маслаҳати ва бошқалар) кўрсатиш.

 

"Сариқ тоифадаги ҳудудларда «қизил» тоифадаги ҳудудларга қўшимча равишда: 

-риэлторлик фаолияти;

-реклама ва маркетинг фаолияти;

-хусусий бандлик агентликлари фаолияти;

-меҳмонхоналарга ўз ошхоналарида овқат пишириш ҳамда хоналарга етказиб бериш;

-парк ва истироҳат боғлари (аттракционлар, кўнгилочар объектлар ҳамда тезкор овқат тайёрлаш нуқталари фаолияти бундан мустасно) фаолияти. Бунда парк ва истироҳат боғларига кириш карантин талабларига қатъий риоя қилган ҳолда соат 09-00дан 20-00га қадар 2 нафар шахсдан кўп бўлмаган гуруҳларда (оилавий гуруҳлар бундан мустасно) амалга оширилади.

 

"Яшил тоифадаги ҳудудларда "сариқ ва "қизил тоифадаги ҳудудларга қўшимча равишда:

-очиқ сунъий қопламали спорт ўйингоҳлари (ташриф буюрувчилар сонини чеклаш шарти билан, ечиниш ва ювиниш хоналаридан фойдаланмаган ҳамда оралиқ масофани сақлаган ҳолда);

-компьютер (сканер, нусха кўчириш, матн териш, чоп этиш) ва полиграфия хизматлари;

-музейлар фаолияти (ташриф буюрувчилар сонини чеклаган ҳамда оралиқ масофани сақлаган ҳолда);

-ветеринария хизматлари;

-биноларга хизмат кўрсатиш ва ландшафтни ободонлаштириш фаолияти.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ҳар бир фуқаро берилган эркинлик ва  енгилликлардан тўғри хулоса чиқариб, карантин ва шахсий гигиена қоидаларига қатъий риоя қилиши, ўзи, оиласи ва артофдагиларнинг хавжсизлигини таъминлаш чорасини кўриши шарт.

 

Навбаҳор туман адлия бўлими бошлиғи Н.Исроилов

 Карантин 1 июнгача узайтирилди ва навбатдаги  енгилликлар эълон &#1179;илинди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.