Навбаҳор туманида ТУРОН БАНК хизматлари маркази очилди.

 

Навбаҳор туманида ТУРОН БАНК хизматлари маркази очилди.

Обеъктнинг очилиш маросимида туман ҳокими Облақулов Лочин Нурқулович иштирок этди ва нутқ сўзлади.Шунингдек кенг жамоатчилик вакиллари, имом хатиблар ва маҳалла фаоллари ҳам иштирок этиб марказ фаолиятига омадлар тилади.Замонавий хизмат кўрсатиш объектида 4 нафар фуқаро ишга қабул қилинди. ТУРОН БАНК хизматлари марказида замонавий банк хизматларини барча турлари кўрсатилади. Жумладан фуқароларга пластик карталар очиш, халқаро пул ўтказмаларини юбориш ва қабул қилиш, валюта айрибошлаш, юридик ва жисмоний шахсларга ҳисоб рақамлар очиш ҳамда уларга кредит бериш амалиётлари, тўловларни қабул қилиш хизматлари йўлга қўйилган. Ташкил этилган банкомат хизматлари фуқароларга 7 кун 24 соат давомида хизмат қилишга мўлжалланган. Ушбу банк келажакда туман тадбиркорлари фаолиятини янада ривожлантиришга хизмат қилади.

Навбаҳор туманида ТУРОН БАНК хизматлари маркази очилди.
Навбаҳор туманида ТУРОН БАНК хизматлари маркази очилди.
Навбаҳор туманида ТУРОН БАНК хизматлари маркази очилди.

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.