Навбаҳор туман ҳокимлиги
____ ___________ 2019 йил, №____ |
Навбаҳор туманидаги Ўзбекистон №____ |
ҚАРОРИ
Навбаҳор
туманидагиЎзбекистон Республикаси Бош вазирининг
Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси
ҳузурида Тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгашини
ташкил этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 5 октябрдаги "Ўзбскистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси хузурида Тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгашларини ташкил этиш тўғрисида"ги 848-сонли қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Навбаҳор тумани ҳокимлиги ва Навбаҳор туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1.Навбаҳор туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси хузуридаги Тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгаши тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2.Навбаҳор туман ҳокимлиги ва Навбаҳор туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси, туман Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази билан биргаликда:
Навбаҳор туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси томониданНавбаҳор туманидаги фаол тадбиркорлар, хуқуқшунослар ва жамоатчиликнинг бошқа вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказилганлиги;
мазкур йиғилишда Тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгаши таркиби сайланиб олинганлиги маълумот учун кабул қилинсии.
3.Навбаҳор туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси ҳузуридаги Тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгаши таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4.Тадбиркорлар кенгаши раиси ўрнатилган тартибда:
бир ҳафта муддатда Тадбиркорлар кенгашининг иш режасини тасдиқланишини;
Тадбиркорлар кенгаши қарорларини бажариш масалалари юзасидан Бош вазирнинг кабулхонаси, Навбаҳор тумани ҳокимлиги ва бошқа ташкилотлар билан доимий равишда ҳамкорлик қилинилишини;
тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгаши йиғилишларида айтилган (тақдим этилган) таклифлари ва ташаббусларни Бош вазирнинг қабулхонаси, манфаатдор ташкилот ва идоралар билан биргаликда уларнинг амалда бажарилишини таъминлаш мақсадида мунтазам равишда Навоий вилоятидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасига тақдим этиб борилишини таъминласин.
5.Белгилансинки:
Тадбиркорлар кеигашининг фаолияти унинг низомига ва Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ эканлиги тумандаги Бош вазирнинг қабулхонаси томонидан назорат қилинади;
Навбаҳор туман ҳокими ҳамда ҳокимнинг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Тадбиркорлар кенгашлари фаолиятини самарали ташкил этишга шахсан жавобгар ҳисобланади.
6.Навбаҳор тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Рахмоновмазкур қарорни уч кунмуддатда Навоий вилоятидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасига маълумот учун юборсин.
7.Мазкур қарор ижросини назорат килиш Навбаҳор туманидаги Ўзбекисгоп Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири Н.Исаевва Навбаҳор туманиҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Рахмонов зиммасига юклансин.