Тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгаши иш бошлади

Навбаҳор туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси ҳузурида Тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгашининг 2020 йил 31 январга қадар амалга оширган ишлар туғрисида

МАЪЛУМОТ

Навбаҳор туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси хузуридаги Тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгаши тўғрисидаги низомга мувофиқ Навбаҳор туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси, туман Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази билан биргаликда Навбаҳор туманидаги фаол тадбиркорлар, хуқуқшунослар ва жамоатчиликнинг бошқа вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказилди, мазкур йиғилишда Тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгаши таркиби сайланиб олиниб туман ҳокимлиги билан биргаликда қушма қарор тасдиқланди ва шунга асосан Навбаҳор туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси ҳузуридаги Тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгаши таркиби тасдиқланиб ижрога қаратилди.

Шундан сўнг, Тадбиркорлар кенгаши раиси ўрнатилган тартибда, Тадбиркорлар кенгашининг иш режаси тасдиқланди ва тадбиркорлар кенгаши қарорларини бажариш масалалари юзасидан Бош вазирнинг кабулхонаси, Навбаҳор тумани ҳокимлиги ва бошқа ташкилотлар билан доимий равишда ҳамкорликка эришилди;

Шунингдек, тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгаши йиғилишларида айтилган (тақдим этилган) таклифлари ва ташаббусларни Бош вазирнинг қабулхонаси, манфаатдор ташкилот ва идоралар билан биргаликда уларнинг амалда бажарилишини таъминлаш мақсадида мунтазам равишда Навоий вилоятидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасига тақдим этиб борилмоқда.

Бундан ташқари, тадбиркорлар кенгашининг фаолияти унинг низомига ва Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ эканлиги тумандаги Бош вазирнинг қабулхонаси томонидан назорат қилиб борилиб, тадбиркорлар кенгашлари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясива қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, низомга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига амал қилиниб борилмоқда;

тадбиркорликка кўмаклашиш маркази, Адлия бўлими, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари билан ҳамкорликда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ҳақида доими равишда жойлардаги тадбиркорларга етказиб борилмоқда;

тадбиркорларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш ва иқтисодий кўникмаларини шакллантириш бўйича тадбиркорлари қабулхонаси, жамоатчилик кенгашлари ва бошқа тегишли ташкилотлар билан тизимли алоқалар йўлга қўйилган;

тадбиркорларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахл қилувчи энг муҳим масалалар юзасидан жамоатчилик фикрини тизимли мониторинг қилиш ва ҳар томонлама таҳлил қилиш, борасида туман Тадбиркорлар қабулхонаси томонидан ташкил этилган Telegram va facebook группаларида доимий равишда ижтимоий сўровлар ўтказиб борилмоқда.

Тадбиркорлар кенгашларининг фаолияти унинг низомига ва Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ эканлиги Бош вазир қабулхонаси мудири томонидан доимий назорат қилиб борилмоқда.

 

 

Тадбиркорларнинг

жамоатчилик кенгаши раиси Ш.Турдиев

Тадбиркорларни

жамоатчилик кенгаши котибиЖ.Хамроев

Тадбиркорларнинг жамоатчилик кенгаши иш бошлади

Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.